Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Болаларнинг бегонаси бўлмайди!
17-09-2019 12:38 0 447 Рейтинг1 Чоп этиш

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Бугунги кунда Ёшлар иттифоқининг асосий вазифаларидан бири ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатлами билан кенг кўламли тадбирларни олиб бориш орқали уларнинг қалбида Ватанпарварлик, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик ғояларини сингдириб боришдан иборатдир.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши томонидан Чилонзор туман ҳокимлиги кўмагида туманда жойлашган 4-мактаб интернати биносида “БОЛАЛАРНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ!” меҳр ва эҳтиром тадбири ташкил этилди.

Ташкил этилган тадбирга туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 39 нафар ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор бўлган (уларнинг айримлари ота-она меҳрига муҳтож) болажонлар таклиф этилдилар. Ҳар бир лойииҳа иштирокчилари Ёшлар етакчилари ва мактаб директорлари кузатуви остида умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Тадбир бўлиб ўтадиган жойда болажонларни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари, туман Сардорлар Кенгаши ходимлари, 4-мактаб интернати раҳбарияти ва эртак қахрамонлари байрамона руҳда кутиб олишди.
Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Тадбир туман “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказ қошидаги болалар ашула ва рақс жамоаларининг концерт дастури билан бошланди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан очиб, болажонларга ўзининг энг самимий тилакларини изҳор этди.
Тадбир давомида 39 нафар болажонларга эсдалик совғалари топширилди. Эсдалик совғаларини тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокими 1- ўринбосари, туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, туман ДСИ бошлиғи, туман ХТБ мудири топширдилар. Шу билан бир қаторда 4-мактаб интернати раҳбари томонидан болажонларга ширинликлар туҳфа этилди.
Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Тадбир давомида тақдирланган болажонлар сўзга чиқишиб, ташкил этилган тадбир уларга мамнун бўлганлигини ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва шеърий табриклари орқали изҳор этишди. “БОЛАЛАРНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ!” меҳр ва эҳтиром тадбири ташкил этишда Ёшлар иттифоқи туман Кенгашига туман Давлат Солиқ Инспекцияси, туман Халқ таълими бўлими яқиндан ёрдам кўрсатдилар. Уларга Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*