Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги солиқ кодекси лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.
12-09-2019 12:25 0 599 Рейтинг0 Чоп этиш

Янги солиқ кодекси лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Янги  солиқ кодекси лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Давлат Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев, соҳа ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ҳисобчилари иштирок этдилар.


Тадбирда таъкидландики, Солиқ кодексининг янги таҳрири солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

-Мен ушбу тадбирда янги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган солиқ текширувлари бўйича маъруза қилдим –дейди, Давлат Солиқ Қўмитаси Солиқ назорати ва экспресс ўрганишларни ўтказиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Улуғбек Набиев. Сир эмаски, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик субъектларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қулай тадбиркорлик муҳитини яратишда зарур бўлган жиҳатлар, имтиёз ва қулайликлар янги таҳрирдаги солиқ кодексида ҳам ўз аксини топган бўлиб, бунда тадбиркорларнинг фаолияти давомида дуч келаётган айрим муаммоларини қонуний ҳал этишга қаратилган янги бандлар киритилган.


Шунингдек, янги кодекс лойиҳасида солиқ қонунчилигини янада соддалаштириш, солиқларни ва бошқа тўловларнинг сонини камайтиришга эътибор қаратилган. Ўзбекистоннинг янги солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари, Молия вазирлиги, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа халқаро экспертлар иштирок этган. Ҳар бир шахс ушбу кодекс лойиҳасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдирлар. Ҳеч кимга ушбу кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди.


Мухтасар айтганда, соҳага оид амалга оширилаётган ишлар бюджет даромадларини ошириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётини изчил таъминлашга хизмат қилади.


Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар