Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вазирлик нега қайта имтиҳон ўтказди?
18-07-2019 15:05 0 508 Рейтинг2 Чоп этиш

Вазирлик нега қайта имтиҳон ўтказди?

Вазирлик нега қайта имтиҳон ўтказди?

Президентимизнинг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ соҳада жиддий ислоҳотлар амалга ошириляпти. Чет элда вақтинчалик ишламоқчи бўлган юртдошларимизга ҳар томонлама ёрдам берилмоқда, ишга юборишда ўтказиладиган синов имтиҳонлари шаффоф ва қонуний асосида ташкил этилмоқда.

Шундай бўлса-да, синов имтиҳонларини ўтказувчи айрим Билимни баҳолаш марказлари нохолисликка йўл қўяётгани иштирокчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Кўпчиликнинг хабари бор, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг Самарқанддаги “Сenter for assessment of knowledge” билимни баҳолаш марказининг имтиҳон жараёнларидан норозилиги акс этган лавҳалар ҳавола этилганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарори билан мазкур билимни баҳолаш маркази аккредитацияси бекор қилинди. Шу сабабли Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўтказиладиган “EPS-TOPIK” тест имтиҳонига мазкур билимни баҳолаш маркази томонидан тақдим этилган барча номзодлар динамик рўйхатдан чиқарилди.

Ушбу масала бўйича ижтимоий тармоқларда билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни адолатли, холис ва қонуний ҳал этиш мақсадида билими бор аксарият талабгорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари чекланиб қолмаслигини таъминлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги динамик рўйхатдан чиқарилган номзодларга 2019 йил 14 июль куни назорат тартибида тест имтиҳонларини қайта топшириш имконини яратди. Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежида ўтказилган ушбу имтиҳонда аввалдан рўйхати шакллантирилган номзодлардан ташқари, биринчи марта рўйхатдан ўтаётган номзодлар ҳам иштирок этди.

Улар кенг сиғимли ягона аудиторияда корейс тилидан билимларини синовдан ўтказишди. Бундай ёндашув имтиҳон давомида умумназоратни ўрнатиш ва номзодлар учун тенг шароитли муҳитни яратишга имкон берди.

Тест дастури тизимида рўйхатдан ўтилгач, номзод учун корейс тилидан 40 та – 20 та матнли, 20 та аудио вариантдан иборат савол тақдим этилди. Жавоб бериш учун 45 дақиқа ажратилди. Имтиҳон 100 балли тизимда баҳоланиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл берилди.

Муҳими, номзод тест саволларини бажариб бўлгач, тестни якунлаш тугмачасини босди ва шу заҳоти монитор орқали қанча балл тўплаганини билиб олди. Бундан ташқари, ҳар бир номзоднинг тест натижалари қоғозда чоп қилиниб, номзодга тақдим этилди. Саволлар якунлагач, номзодлар натижалар тарихи билан ҳам танишиб чиқишди, яъни тўғри ва нотўғри бажарган саволларини текширишди.

– Имтиҳон жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тест ўтказилаётган бино ва аудиторияга 30 дан ортиқ кузатув камералари, жараённи тўлиқ кузатиб бориш учун махсус айланма видеокамералар ўрнатилди, – дейди Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасулов. – Шунингдек, алоҳида назоратчилар бириктирилди. Реал вақт давомида кузатиб бориш учун жараёнлар Меҳнат вазирлиги сайтида онлайн тарзда узатилди. Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 2 500 нафар талабгор ҳамкор давлат томонидан кузда ташкил этиладиган EPS-TOPIK тестларига кириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар