Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Маънавий поклик ойи муқаддас мохи Рамазон муборак
06-05-2019 13:52 0 569 Рейтинг1 Чоп этиш

Маънавий поклик ойи муқаддас мохи Рамазон муборак

Маънавий поклик ойи муқаддас мохи Рамазон муборак

Алҳамдулиллаҳ, барча мўмин-мусулмон йил давомида кутадиган муқаддас рамазон ойи ҳам кириб келди. Рўза тутиш қуръони каримда келтирилган мусулмонларнинг фарзларидан биридир. Бу муқаддас фарзни ато этишнинг кўпгина қоидалари бўлиб, бугун биз саҳар ва ифторлик таомномасига эътибор қаратилиши лозим бўлган тарафларига тўхталиб ўтамиз.

Айнан рўза ойининг мазмунли ўтишини таъминлаётган имом хатибларимизнинг маслаҳат ва табрикларига, "Гўзал" жоме масжиди имом хатиби Равшанбой Раимқуловнининг фикрларини ёзиб олдик.

- Яратганга ҳамду-санолар бўлсин! Мана рўза ойига ҳам етиб келдик. Муҳтарам Президентимизнинг "жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжихат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда улғайиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этишга;

Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин", деган сўзларига биз имом хатиблар амал қилишга киришдик.


Муқаддас Рамазон ойида истеъмол қилаётган таомингиз ҳар доимги таомномангиздан катта фарқ қилиши керак эмас ва иложи борича оддийроқ бўлиши лозим. Рўза, ёз ойларига тўғри келган пайтда ифтор вақти билан саҳаргача бўлган вақт оралиғи кўп бўлмайди. Бу эса ифтор вақтида қабул қилинган таомлар етарли даражада ошқозонда ҳазм бўлиш имконини яратмайди.

Аллоҳ таоло бизларга рамазони шариф ойида рўза тўтишни фарз айлади. Шу сабаб бизлар фарзни қандай шаклда адо этишни илмлари ва тақволари ила безалиб бутун дунёга дарс берган олимларимиздан ўргансак мақсадга муофиқ бўлади.

Қаранг, тириклик даҳшати шу таом нозу – немати устида билинади. Нафс қурғур қанча ноз-неъматни ютиб юборади-ю, асло тўйдим демайди. Ақл тўйганини билур, аммо нафс ҳеч қачон. Нафс шайтоннинг улфати, унда шиддат бору жилов йўқ. Жилов ўша иблиснинг қўлида. Инсоният яратилибдики, уч унсур унга офат ташийди. Бири шайтон, иккинчиси нафс, учинчиси жоҳиллик. Ақлини таниган зот шу уч иллатдан узоқ юради. Ўзини билмаган уларнинг домига илиниб, умрининг охиригача алдовида яшайди.

Зеро, Рамазон ойи мусулмонларни хайру саховатли бўлишга, бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатишга ундайдиган ойдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийроғи эдилар. Айниқса, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Тонги сабо барчага хуш кайфият бахш этгани каби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саховатларидан ҳам барча баҳраманд бўлар эди” (Муттафақун алайҳ).

Рамазон ойида барча қилган эзгу амалларимиз ижобат бўлсин! Кириб келган улуғ айём билан барсча мусулмон ҳалқини чин дилдан муборакбод этаман!

Лобар Мирзо
суҳбатлашди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкентда 360 нафар аҳолига янги хонадон калитлари топширилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

Адлия вазирлиги раддия берди: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

expo
Боглиш маколалар