Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Барча туман ва шаҳарларда «Сити» барпо этилади
06-08-2018 13:01 0 360 Рейтинг1 Чоп этиш

Барча туман ва шаҳарларда «Сити» барпо этилади

Барча туман ва шаҳарларда «Сити» барпо этилади

Президент Ўзбекистоннинг шаҳар, а туманларида business city форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакат ҳудудларида business city форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади дея ёзмоқда Газета.уз нашри.

Қарор шаҳар ва туман марказларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек аҳоли ва мамлакат меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.

Туман ва шаҳарларда ишбилармонлик марказларини қуриш тўғрисидаги қарор жойлардаги ҳукумат органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилинади. Қурилишлар инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қурилишлар буюртмачи, мувофиқлаштирувчи ва назоратчиси вазифасини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятлари ҳузуридаги ҳар бир «Сити» учун ташкил этилувчи дирекциялар томонидан амалга оширилади.

Барча ҳудудлар бўйича қарорларнинг 1 январгача қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон пойтахти марказида Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қурилмоқда. Бундан ташқари, Delta City юқори технология мавзесини қуриш ҳам режалаштирилган. Шаҳар туманларида ҳам Olmazor City, Sergeli City ва бошқа «Сити"лар барпо этилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте