Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўқитувчилар маоши оширилиб, педагогик юклама бекор қилиниши ва бир қанча қарор лойиҳалари
20-06-2018 11:29 0 1633 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўқитувчилар маоши оширилиб, педагогик юклама бекор қилиниши ва бир қанча қарор лойиҳалари

Ўқитувчилар маоши оширилиб, педагогик юклама бекор қилиниши ва бир қанча қарор лойиҳалари

Умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари эса 10 фоизга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси — regulation.gov.uz сайтида Ўзбекистон президентининг «Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди дея ёзмоқда Газета.уз нашри.

Унда айтилишича, халқ таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини ошириш, янада самарали меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда халқ таълими муассасалари педагог кадрларининг ижтимоий ҳимоясини янада ошириш борасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд. Жумладан, халқ таълими муассасалари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тизимига етарли даражада эътибор қаратилмагани халқ таълими тизимига юқори малакали мутахассислар ва педагог ходимларни жалб этиш, хусусан халқ таълими бошқарув органларида барқарор кадрлар захирасини шакллантириш имконини бермаяпти.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ортиқча қоғозбозлик ва ҳисоботбозликка чек қўйилмаганлиги педагог ходимларнинг ташаббускорлиги ва масъулиятига салбий таъсир кўрсатмоқда, дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Шунингдек, давлат органлари томонидан халқ таълими муассасаларига уларнинг фаолият йўналишига тегишли бўлмаган вазифаларнинг юклатилиши умумий ўрта таълим бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича уларнинг зиммасидаги биринчи даражадаги вазифаларни бажариш учун мавжуд куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш имконини бермаяпти.

Шу муносабат билан, 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари эса 10 фоизга оширилади.

Келгуси ўқув йилидан таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган, ўқувчилари ҳудудий, республика ва халқаро миқёсдаги турли фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 20 баробаригача миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тартиби жорий этилади.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг педагогик юкламаси бекор қилинади, улардан ортиқча ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш амалиёти қатъиян таъқиқланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан олий ва биринчи малака тоифасини олиш учун топшириладиган тест синовлари учун тўланадиган тўлов миқдорини икки баробарга камайтирилади.

Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларини шаффофлик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида сарфлаш имконини берувчи янги тартиб ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Шу билан биргарлик, энг яхши фан ўқитувчиларини чет эллардаги етакчи таълим муассасаларига малака ошириш учун қисқа муддатли стажировкаларга юбориш режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасида Халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ҳамда сайлаш асосида жамоат ташкилотларига тайинланадиган раҳбарлик лавозимларига тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқаролар фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни илғор ва ташаббускор педагог кадрлар таркибидан кўрсатишни кенг жорий қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, таълим муассасаси ва халқ таълими бошқарув органларида 5 йилдан ортиқ фаолият олиб бораётган, ўз касбий маҳоратини намоён қилаётган, таълим сифатига муносиб ҳисса қўшаётган педагоглар учун арзон уй-жойлар қурилиши дастури доирасида уй-жой сотиб олишлари учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш режалаштирилмоқда.

Халқ таълими вазирлигига бир ой муддатда таълим муассасалари педагог кадрларининг ўқув юкламалари билан боғлиқ ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиб, мақбуллаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш топширилган.

Таълим муассасалари педагог кадрларининг ўз устида ишлаши ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентлар учун тест синовлари билан бирга битта фан блоки ўрнига ижодий имтиҳон киритиладиган таълим йўналишлари белгиланади.

Таълим муассасаларининг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилган ҳолда педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида қабул квоталари кўпайтирилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Пойтахт кўп қаватли, уй-жой бинолари қачон иситиш бошланаши маълум қилинда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте