Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фермерга Президент автомашина совға қилди
07-03-2018 09:39 0 431 Рейтинг1 Чоп этиш

Фермерга Президент автомашина совға қилди

Фермерга Президент автомашина совға қилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Мусурмон ота” фермер хўжалиги раиси Субинисо Бойматова самарали ва фидокорона меҳнати учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президентимиз совғаси – “Nexia-3” автомашинаси билан тақдирланди деб ёзади uza.uz

Касби педагог бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар мактабда тарих-ҳуқуқ фанидан дарс берди. 1998 йилда фарзандларини ёнига олиб пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этди. Айни пайтда 93 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар йили давлатга ғалла, пахта сотиш шартнома режасини ошириб бажармоқда.

Опа эл-юртнинг манфаатини кўзлаб ишлайдиган фидойи инсонлардан. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни ўзининг бурчи, деб билиши билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонган.

– Менинг, жамоамнинг юрт фаровонлигига қўшаётган кичик улушини катта баҳолагани учун Президентимиздан беҳад миннатдорман, – дейди Субинисо опа. – Бу юксак ишонч ва эътиборни ғайрат билан меҳнат қилиб, элимиз дастурхонини тўкин қилишга янада кўпроқ ҳисса қўшиш билан оқлашга ҳаракат қиламиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар