Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хеч ким этибордан четда қолмайди... Мукофот муборак бўлсин
12-12-2017 11:36 0 1063 Рейтинг1 Чоп этиш

Хеч ким этибордан четда қолмайди... Мукофот муборак бўлсин

Хеч ким этибордан четда қолмайди... Мукофот муборак бўлсин

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасида“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб бу йил илк бор нишонлаётган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” ва "Ҳосил байрами" муносабати билан “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали байрамтадбири бўлиб ўтди.

Тантанада Президентимиз жорий йилда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни қабул қилинганлиги, бу санани барча вилоят ва туманларда байрам қилинаётганлигини ҳамда шу сана ҳосил байрами сифатида кенг нишонланаётганини қайд этди. Аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари тўғрисида тўхталиб, келгусидаги муҳим вазифаларга эътиборни қаратди.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан билан тақдирландилар.

Давлатимизнинг юксак мукофоти билан тақдирланганлар орасида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвонига сазовор бўлган “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновнинг борлиги гидроэнергетика тизими ходимларига чексиз қувонч ва ифтихор бағишлади. А.Сангинов меҳнат фаолиятини 1982 йилда “Тўпалангсувқурилиш” трести лаборатория мухандислигидан бошлаб, 18 йил давомида мастер, прораб, участка бошлиғи, трест Қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи, 2008 йил январдан “Ўзсувэнерго” бирлашмаси бош директори лавозимларида самарали ишлади. 2017 йил 18 майдан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

У 2000 йилда “Дўстлик”, 2005 йил “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган. А.Сангинов республика гидроэнергетика тизимини тубдан ўзгартириш ва ривожлантириш Давлат Дастури ташаббускорларидан ҳисобланади.

У Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятларида замонавий суғориш тармоқлари ва муҳим гидроэнергетика иншоотларини барпо этишда фаол қатнашди. Жумладан, 2006 йили қуввати 30 МВ тни ташкил этадиган “Тўпаланг” гидроэлектростанциясини, 2007 йилда 200 минг м3 ҳажмга эга бўлган “Резаксой” сув омборининг биринчи ва иккинчи навбати, 2008-2010 йилларда учинчи навбати битказилганлиги, Марказий Осиёда энг узун тўғонга эга - “Сардоба” сув омборининг фойдаланишга топширилганлиги, жаҳоннинг энг баланд 10 та сув омбори тоифасига кирган187 метр баландликка эга бўлган-“Тўпаланг”сув омборининг қуриб битказилганлиги яққол мисолдир.
Хеч ким этибордан четда қолмайди... Мукофот муборак бўлсин

Шунингдек, ўтган даврда “Жанубий Қорақалпоғистон ирригация тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси белгиланган муддатларда намунали амалга оширилди. Осиё тараққиёт ва тикланиш банки иштирокида Сурхондарё вилоятида “Аму-Занг” канали қайта тикланди.Сирдарё вилоятида “Дўстлик” канали объектлари қурилди.Ҳозирги кунда Хоразм вилоятининг “Тошсақа” суғориш каналлари тизимини қайта тиклаш ишлари бевосита олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, А.Сангинов республиканинг қатор ижтимоий инфраструктура объектларини барпо этишда фаол қатнашди. Унинг раҳбарлигидаУрганч шаҳридан оқиб ўтувчи “Шовот” каналида сув тўсувчи иншоотлар, Термиз шаҳрининг “Сурхон” дарёсида сув қуювчи иншоот ва ажратувчи тўғон қурилиши, Термиз шаҳри “Деҳқон озиқ-овқат бозори”ни реконструкция қилиш, Термиз туманидаги “Термиз марвариди” сиҳатгоҳини замонавий талаблар асосида барпо этиш, Қарши шаҳрида жойлашган “Қашқадарё” дарёсида сув тўсувчи иншоотлар қурилиши ва дарё ўзанини реконструкция қилиш қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.5 та мактаб, 3 та коллеж, узунлиги 150 км бўлган йўллар қурилди, 16,5 км газ қувурлари ётқизилди, 59 км электр линиялари барпо этилди. Термиз шаҳрида “Қабуллар ўйи” ва
110 ўринли меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда гидроэнергетикани ривожлантириш давлат Дастури доирасида 17 та инвестицион лойиҳа асосида республиканинг гидроэнергетика объектларида қурилиш ва ташкилий ишлар қизғин бошлаб юборилганлиги, ўз навбатида, биргина 2017 йилда тизим томонидан 5 млрд. кВт.соатдан ортиқ электр энергия ишлаб чиқарилиб, режа 120 фоизга бажарилганлиги 2018 йилда эса бу кўрсаткични 7 млрд. 26 млн. кВт.соатга етказиш кўзда тутилганлиги барчамиз учун шарафлидир.

Эришилаётган бу ютуқлар, қўлга киритилаётган натижаларни ҳеч қандай шак-шубҳасиз, А. Сангиновнинг узоқни кўзлаб қилаётган заҳматли меҳнати, жонкуярлиги ва қимматли йўл-йўриқларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатиб келаётган Абдуғани Сангиновнинг юксак мукофот билан билан тақдирланиши Давлатимиз раҳбарининг гидроэнергетика соҳасига юксак эътибори десак муболаға бўлмайди.
Мукофот муборак бўлсин. Ватан равнақи ва гидроэнергетика соҳасида олиб бораётган изчил ва самарали фаолиятингизга улкан зафарлар тилаймиз.
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти жамоаси номидан
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар