Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди
16-12-2016 10:34 0 1025 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди

Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди


«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси рабиъул аввал ойи – мавлиди шариф муносабати билан шаҳримиз аҳолиси ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари учун яна бир қулайлик яратилганини мамнуният билан маълум қилади.

Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди


Устозимиз, нашриётимизга асос солган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросини халқимизга етказиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишларнинг давоми ўлароқ,бугун «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди ёнида «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг янги савдо шохобчаси ишга тушди.

Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди


Савдо марказининг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи дафн қилинган «Шайх Зайниддин» қабристони яқинида жойлашуви бежиз эмас. Мана, салкам икки йилдан буён устозимизнинг қабрини зиёрат қилиб, Қуръон ўқиб, савобини ҳақларига бағишлашга келаётганларнинг кети узилмайди. Деярли ҳар куни келиб, шайх ҳазратларининг ҳақларига бағишланган хатми Қуръонларнинг сон-саноғи йўқ.

Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди


Фурсатдан фойдаланиб, шайх ҳазратларининг аҳли оилалари, сафдошлари, шогирдлари ва барча мухлислари номидан бу азизларимизга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни изҳор этамиз, бу хайрли, солиҳ амаллари учун ташаккур айтиб, барча яхши ниятлари ўзларига ҳам икки дунёда ҳамроҳ бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Ҳилол-нашр: Кўкча даҳасида янги дўконимиз очилди


Эндиликда Кўкча даҳасида очилган ушбу янги дўкондан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг барча маҳсулотларини – китоблар, аудио ва видеомаҳсулотларни харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, бошқа дўконларимиздаги каби, бу ердан ҳам турли хил диний-маърифий, адабий, илмий-оммабоп китоблар, газета-журналлар савдоси ҳам йўлга қўйилади. Айни пайтда, юртимизда дин йўлида хизмат қилаётган уламолар, имом-хатибларнинг жума мавъизалари ва бошқа мавзулардаги медиамаҳсулотлар ҳам сизга мунтазир.

Аллоҳ таоло ушбу савдо марказини ҳам динимизнинг ривожига, халқимизнинг маънавий фаровонлигига, юртимизнинг равнақига хизмат қиладиган чинакам зиё-маърифат масканига айлантирсин, омин!
info.islom.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар