Главная > Маданият ва саънат > Зулфиқор Мусоқов «Эътироф» мукофотини нега қайтариб берган?

Зулфиқор Мусоқов «Эътироф» мукофотини нега қайтариб берган?


Зулфиқор Мусоқов «Эътироф» мукофотини нега қайтариб берган?


Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Эътироф» мукофоти билан тақдирланганидан сўнг, эртаси куниёқ уни “Ўзбеккино”га қайтариб берган деб хабар берди Uz24

Бу ҳақда у «Халқ сўзи»га берган интервьюсида маълум қилди ва ушбу ҳаракатини қуйидагича изоҳлади:

«Чунки бу соврин шахсан менга ботмади. Негаки, анчагина ғирром, кўзбўямачилик жараёни бўлди. Кўпроқ мен “Дадам бетоб” фильмимда бош ролни ижро этган таниқли актёримиз Фарҳод Абдуллаев учун хафа бўлдим.
Негаки, у ерда “Энг яхши актёр” номинацияси Фарҳодга қайси фильмдаги қайси роли учун берилгани айтилмади. “Энг яхши актриса” қайси роли учун олгани ҳам очиқ қолди.

Ва ниҳоят, менга қайси фильм учун соврин берилди?.. Ёш болаларнинг ўйинига ўхшаб кетди, ғирт бачканаликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун тинчгина совринни қайтардим. Бўлган гап шу», — дейди режиссёр.
Эслатиб ўтамиз, Зулфиқор Мусоқов 2017 йилда «Йилнинг энг яхши сценаристи» йўналишида «Эътироф» мукофоти билан тақдирланган эди.

Вернуться назад