Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Бизким, ўзбеклар” китоби бешинчи марта нашр қилинди
26-02-2020 21:11 0 686 Рейтинг0 Чоп этиш

“Бизким, ўзбеклар” китоби бешинчи марта нашр қилинди

“Бизким, ўзбеклар” китоби бешинчи марта нашр қилинди

Миллий матбуот марказида “Бизким, ўзбеклар” китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Давримизнинг етук адиби, драматург, публицист арбобларимиздан бири сифатида камол топган Абдуқаҳҳор Иброҳимов кўп асарлар яратди деб ёзади Hudud24.uz нашри.

Яратилган асарлар ичида, “Бизким, ўзбеклар” китоби алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу китобда тарихдан қолган хотиралар ҳақида сўз боради. Агар 1991 йил миллий мустақилликка эришмаганимизда “Бизким, ўзбеклар” китоби ҳам дунёга келмас эди.

Асарда аждодларимиз, насл-насабимиз кимлар эканлиги, бизнинг қандай халқ эканлигимиз, этник жиҳатдан халқ бўлиб, шаклланиш жараёнимиз қандай кечганлиги, ўзбек давлатчилиги қандай пайдо бўлганлиги ҳақида сўз боради.

Тақдимотда ёзувчининг идроки ва талқини орқали дунёга келган бу китоб кичик маърифий энциклопедия, тарихимизнинг ниҳоятда мароқ билан ўқиладиган солномаси эканлиги айтилди.

Китоб 1999 йилда 10 минг нусхада чоп этилганди. сўнг 2001 йилда иккинчи маротаба нашр этилди. 2011 йил чоп этилган адиб “Танланган асарлар”нинг учинчи жилдидан ҳам “Бизким, ўзбеклар” ўрин олди. Тўртинчи нашр ҳам ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма йиллига бағишлаб чоп қилинган эди.

Ушбу китоб “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан уч минг нусхада бешинчи бор нашр қилинди.

Биз ўзимизни миллат деб билан эканмиз, ўзбекчилигимиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишимиз керак. Масалан, туркий тилли халқ бор, турк халқи бор. Улар иккиси ўртасидаги фарқни ҳар бир одам, аввало, фарзандларимиз билиши керак. Шунингдек, улар ўз миллатига оид, давлатчилигига оид билимларни ҳам яхши ўзлаштириши керак. Китобда давлатчилигимиз тарихига оид муҳим манбалар ўрин олган, дейди Абдуқаҳҳор Иброҳимов.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар