Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жалолиддин Румий ҳаёти ҳақида анимацион фильм ишланди
26-12-2019 20:53 0 717 Рейтинг0 Чоп этиш

Жалолиддин Румий ҳаёти ҳақида анимацион фильм ишланди

Жалолиддин Румий ҳаёти ҳақида анимацион фильм ишланди

Туркиянинг Коня шаҳрида буюк мутафаккир Жалолиддин Румийнинг ҳаётига бағишланган “Меҳримоҳ Қоратой” номли анимацион фильм ишланди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар таяниб Azon.uz нашри ёзмоқда.

Фильмда кичик Жалолиддин ва унинг оиласи Коняга қандай келиб қолгани, Шамс Табризий билан қандай учрашгани ва у Румийга маънавий ҳаётда йўл кўрсатувчи киши бўлгани тасвирланади. Фильмда мутафаккирнинг машҳур ўгитлари келтирилган.

Мультфильм Конянинг Қоратой тумани ҳокимлиги буюртмасига асосан ишланди. Туман ҳокими Ҳасан Қилчанинг айтишича, Румийнинг ҳаёти тўғрисида кўплаб тадқиқотлар мавжуд, аммо бундай турдаги видеоматериаллар етишмайди.

“Биз ижтимоий тармоқларда “Меҳримоҳ Қоратай” номли гуруҳ яратдик, у ерга янги серияларни жойлаштиряпмиз. Ҳозирда жами кўришлар сони 5 миллионга етди. Ўтган ойда 22та қисмини тайёрлагандик ва уларнинг ҳар бири бир дақиқадан иборат. Биз барча қисмларни жойлаштиришни, кейин уларни битта фильмга бирлаштиришни режалаштирганмиз.

Фильмга асосан ёшлар қизиқиш билдирмоқда. Бизнинг мақсадимиз Румий ҳаёти тўғрисида ишончли, тўғри ва қисқача маълумот бериш. Худо хоҳласа, бу мақсадга эришамиз”.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар