Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мамлакат тараққиётида таълимнинг ўрни беқиёс
21-10-2019 16:17 0 539 Рейтинг1 Чоп этиш

Мамлакат тараққиётида таълимнинг ўрни беқиёс

Мамлакат тараққиётида  таълимнинг ўрни беқиёс

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Саидаҳрор Ғуломов Тошкент темир йўл муҳандислари институти ўқитувчи ва талабалари билан учрашди. Қайд этиш жоиз, Саидаҳрор Ғуломов мамлакатимизда бошқа зиёли олимлар сингари кўп йиллар мобайнида таълим соҳасида ўз меҳнат фаолиятини олиб борган.

У республикада малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, шунингдек, хориж илмий муассасалари билан ўзаро интеграцион алоқаларни ўрнатиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаяпти.

Олимларимизнинг фундаментал билимларини ёшлар орасида тарғиб қилиш ва бой илмий фаолиятини ўрганиш, уларнинг тажрибасидан самарали фойдаланиш асосида илм олишга изланувчан иштиёқманд ёшларни бу соҳага кенгроқ жалб этиш, улар орасидан иқтидорли ва қобилияти бўлган ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида уюштирилган учрашувда академикнинг “Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ривожлантиришда “ақлли таълим”нинг самарадорлиги ” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Мамлакат тараққиётида  таълимнинг ўрни беқиёс

- Бўлажак иқтисодчи сифатида шуни айта оламанки, бугунги учрашувда академик томонидан биз, ёшларга берилган билим кўлами ниҳоятда кенг қамровли бўлди, - дейди талаба Нодирбек Давронов.– Мен учун шахсан олим томонидан жаҳон тажрибаларини пухта ўрганиб, ишлаб чиқилган фойдали янги методлар ва моделларнинг турфа хиллиги ёқди.

Жумладан, инновацион ривожланишда инвестициялар самарадорлигини ошириш учун муҳим кўрсаткич – аҳолининг интеллектуал, касбий қобилиятини ўстириш ва таълимда инноваторликка ўргатиш, шунингдек, инвестициялар жозибадорлигини ошириш учун, “ақлли иқтисодиёт”, “ақлли таълим”, каби дастурларни амалга ошириш ҳақидаги илмий асосланган қарашлари кўпроқ менга манзур бўлди.


Олим учрашув давомида ёш илм изловчиларга интеллектуал салоҳиятга таянган ҳолда инновацион ечимларни фаоллаштириш юзасидан амалий маслаҳатлар, тавсиялар берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар