Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, эзгулик сари
09-10-2019 16:40 0 504 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, эзгулик сари

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, эзгулик сари

Азиз киноижодкорлар, ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар!
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга, Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциасиясининг (ЭОАВМА) кўмагида, 11 октябрьдан 10 ноябрьгача VII Европа киноси фестивали бўлиб ўтади.
Бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Очилиш маросими 11 октябрь куни Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-холл” биносида соат 18:00да бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросимидан сўнг “Белгияликлар Қироли” бадиий фильми намойиш этилади. Фестиваль Тошкентда жорий йилнинг 18 октябрь кунига қадар давом этади. Барчангизни ушбу тадбирларимизга таклиф этамиз!

VII Европа киноси фестивали доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида – 24-26 октябрь, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида – 1-3 ноябрь ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри кинотеатрларида – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.
Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади.

Булар: “Белгияликлар Қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Тсвеиг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий фильмларидир.

Европа киноси фестивали минтақанинг маданий ранг-баранглигини ёрқин жилоларда акс эттириш орқали Европа киноси саноати янгиликларини тақдим этиш баробарида Ўзбекистон томошабинларининг маданий маърифатини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.
Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.

Барно Унгбоева
"Ўзбеккино" МА Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар