Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Истиқлол» саройида «Эътироф – 2016» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
15-02-2017 10:53 0 674 Рейтинг1 Чоп этиш

«Истиқлол» саройида «Эътироф – 2016» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

«Истиқлол» саройида «Эътироф – 2016» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

14 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика ва спорт соҳаларида салмоқли ютуқ ва муваффақиятларга эришган бир гуруҳ ижодкорлар ва спортчиларни «Эътироф – 2016» мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган «Эътироф» мукофоти мумтоз қўшиқ, миллий эстрада, рақс санъати, жаҳон мусиқа мероси, театр ва кино санъати, адабиёт, мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, журналистика каби йўналишларда соҳа равнақига ҳисса қўшаётган, изланиш ва ютуқлари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган, миллий маданиятимиз ва санъатимизни дунё миқёсида кенг тарғиб этаётган ижодкорлар фаолиятини халқимизга яқиндан таништириш имконини бермоқда. Бу йил мукофотга номзодлар «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт», «Эътибор, эҳтиром, эъзоз» йўналишларида қирқ тўққиз номинация бўйича аниқланди.

«Эътироф» мукофоти билан тақдирлаш маросими уч йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу йил илк бор ҳар бир йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати номзодларга онлайн овоз берди. Бу – ғолибларни аниқлаш жараёнини томошабинлар кўз ўнгида очиқ ва ошкора ўтказиш, бу борада турли нохолисликлар ва бирёқлама ёндашувларга йўл қўймаслик мақсадида ташкил қилинди.

– Етмиш ёшни қаршиладим, 16 ёшимдан бери миллий чолғулар ясайман, гапнинг очиғи, бугун шу анжуманга таклиф этилганимда ҳам мукофотланишимни кутмагандим, одам ўз касб-ҳунарини севиб, завқ билан ишласа, меҳнатингнинг қадрига етишаркан, – дейди "Йилнинг энг моҳир ҳунарманди" номинацияси ғолиби Раҳматилла Зокиров. – Қўлимдаги "Эътироф" статуэткасига қаранг: Ер шарида Ватанимиз харитаси, унинг самосида турна парвозга шайланмоқда. Бу тинч-тотув, фаровон мамлакатда қадриятлар қадр топиши, уста-ҳунармандлар илҳом ва ижод завқи билан меҳнат қилишини ифодалайди.

– Бугун кўплаб давлатларда театр санъати ўз ўрнини шоу-бизнесга бўшатиб бераётган бир пайтда ўзбек саҳна санъатига талабу эҳтиёж ортиб бормоқда, – дейди «Йилнинг энг яхши театр актёри» номинацияси ғолиби, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов. – Бу мукофот бундан кейин янада катта куч-ғайрат билан изланишга, ҳаёт синовларида тобланган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи асарларни саҳнага олиб чиқишда бизга чинакам илҳом, рағбат ва маънавий қувват бўлади.

Тантанали кечада турли номинациялар бўйича совриндорларга «Эътироф – 2016» мукофотининг статуэткаси ва дипломи топширилди.

Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги катта концерт дастури кечага файз бағишлади.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

expo
Боглиш маколалар