Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > “Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди


“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

Барчамизга маълумки Миллий матбуот марказида биз журналистларга ҳисобот бериш учун турли ҳил ташкилотлар ва компаниялардан меҳмонлар ташриф буюришади. Кўп ҳолларда журналистларимиз матбуот анжуманларида қуруқ гаплардан, рақамлардан зерикиб қолиш муаммосига учрайди. Аммо бугунги ташкиллаштирилган “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси томонидан илк маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари учун электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга медиа-тур ташкил этилиши қувонарли хол бўлди десам муболаға бўлмайди.
“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонаси Ўрта Осиёда ягона хисобланади. Медиа-тур доирасида “Корхоналарда электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги сайёр матбуот анжуманининг айнан ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилгани журналистларнинг мавзуни тўлароқ англаб етишлари, тушунишлари ва бевосита жонли тарзда жараёнлар билан танишишлари ўзига хос мазмунга бой бўлди.
Ушбу медиа-тур жараёнида биз “Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасининг кабел-сим ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдик.
“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

Оммавий ахборот воситалари ходимларига Ўзбекистонда электротехника саноатининг вужудга келиши ва шаклланиши босқичлари, тармоқнинг бугунги кундаги ҳолати ва республикада электротехника саноатини ривожлантиришнинг истиқболлари ҳақида ахборот берилди, шундан сўнг улар бевосита электротехника саноатининг бир қисми ҳисобланган кабел-сим ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан жонли тарзда танишишди. Хусусан “Ўзкабель” ҚК АЖнинг ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлишди.

“Ўзкабель” ҚК АЖнинг бош директори Фарруҳ Умаров журналистларга қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.
- Истиқлол йилларида иқтисодиётимизда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида саноатнинг алоҳида тармоғи сифатида электротехника саноати вужудга келди. Бугунги кунда мазкур тармоқ республикада жадал ривожланмоқда. Ислоҳотлар ижросининг изчил таъминланаётгани туфайли тизимда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда кабель-сим, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишга иҳтисослаштирилган янги корхоналар ташкил этилди. Хозирги кунда "Ўзэлтехсаноат" АК таркибида 70 тага яқин корхоналар фаолият қўрсатмоқда. Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида замон талабларига мос технологик қурилмалар ва линиялар ўрнатилган.
“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

Жумладан, “Ўзкабель” АЖнинг “Навоий” эркин иқтисодий зонасида жойлашган корхонасида 400 кв кучланишгача бўлган “тўқилган полиэтилен изоляцияли кабел”ларни ишлаб чиқарувчи замон талабларига жавоб берадиган корхона барпо этилган. Эътиборлиси, мазкур корхона Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади. “Ўзкабель” ҚК АЖ маҳсулотлари сифатни бошқариш тизими SGS Швейцария компанияси томонидан ISO 9001-2008 талабларига мувофиқ сертификатланган. Шунингдек, изоляцияланмаган симлар ва кабель маҳсулотларининг асосий қисми МДҲ мамлакатлари ва узоқ хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.
Эътиборли жиҳати, ҳозирда соҳа корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати юқорилиги боис ташқи бозорларда ҳам бемалол рақобатга кириша олаяпти. Корхонанинг ишлаб чиқариш кучлари энергетика, геология, темир-йўл транспорти, алоқа, машинасозлик, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор тармоқларда фойдаланиладиган 3000 тур ва ҳажмдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятини беради.

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

Бугунги кунда кенг қамровли олиб борилган ислоҳотлар натижасида компания ва унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан кўпгина муваффақиятларга эришилди. Хусусан, соҳага дунёга машҳур компания брендлари ва уларнинг замонавий технологиялари жалб этилмоқда. Бунинг натижасида эса энергия сарфи, экологияга таъсир этувчи чиқиндилар йилдан йилга камайиб бормоқда. Корхоналарда ҳалқаро сифат бошқарув тизими мувофиқлик сертификатлари жорий этилмоқда. Энг асосийси, ишлаб чиқариш корхоналарида янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.
“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

Энг қизиғи ушбу корхонада ишчи кучи етарли. Ҳар бир техниканинг ўзи бир олам "мўъжиза" дейсиз. Айниқса,Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳам жаҳонга машҳур брендлар билан турли йўналишларда англашув меморандумлари, икки томонлама келишув шартномалари имзоланган. Бу ҳам бўлса корхонанинг энг катта ютуғи.

Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Россиянинг нуфузли компаниялари ўртасида 4 та инвестицион келишув ҳамда компания таркибига кирувчи корхоналар ўртасида кабель-ўтказгич маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 10 млн долларлик шартнома имзоланибди.
Тадбир сўнгида журналистлар ишлаб чиқаришга бевосита даҳлдор бўлган мавзулардаги саволларига жавоб олдилар ва бундай сайёр медиа-тур тадбирлари бошқа корхоналарда ҳам давом этишини таъкидладилаб ўтдилар.
“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

“Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасига медиа-тур ташкил этилди

Лобар Мирзо
журналист

Вернуться назад