Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзбекинвест” 2019 йилда 24,2 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берди
04-02-2020 07:14 0 1463 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзбекинвест” 2019 йилда 24,2 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берди

“Ўзбекинвест”  2019 йилда 24,2 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берди

Аҳоли соғлиғи ёки мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мижознинг суғурта ҳодисаси юзасидан мурожаатини имкон қадар тез муддатда кўриб чиқиб, суғурта қопламасини керакли миқдорада ва ўз вақтида тўлаб бериш эса суғурталовчининг нуфузини белгилаб беради.

Суғурта қопламаларини тўлаб бериш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини доимий ошириш, суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилинган мажбуриятларни вақтида бажариш “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятининг муҳим йўналишидир. Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2019 йилда жами 11335 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 24,2 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди. Тўлаб берилган қопламаларнинг 56 фоизи юридик шахслар, 44 фоизи эса жисмоний шахслар улушига тўғри келади.
“Ўзбекинвест”  2019 йилда 24,2 млрд сўм суғурта қопламалари тўлаб берди

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекинвест” компанияси томонидан аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ишонч телефонлари, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати жорий этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудуди бўйича аджастер хизмати фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда компания ходимлари воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқдалар.
“Ўзбекинвест” ЭИМСК
Ахборот хизмати

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар