Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда "Ўзмиллийбанк"нинг тутган ўрни
18-03-2019 13:16 0 515 Рейтинг1 Чоп этиш

Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда "Ўзмиллийбанк"нинг тутган ўрни

Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда "Ўзмиллийбанк"нинг тутган ўрни

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишда, амалга оширилаётган таркибий ва иқтисодий ўзгартиришлардаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек банк фаолиятини ташкил этишнинг халқаро стандартларини инобатга олган ҳолда бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш мақсадида бир қатор қарорлар Муҳтарам Президентимиз томонидан ишлаб чиқилди.

Мамлакатимизда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари сони кун сайин кўпайиб маҳсулот экспорти ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишига замин яратмоқда.
Айнан мана шу масалалар юзасидан Ўзмиллийбанк мутасадди ходимлари Миллий матбуот марказида Оммавий ахборот воситаларига щз фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар.
Бугунги кунда ушбу банкка асосан қайси йирик корхоналар кредит масалалари бўйича мурожаът қилаётганлигини ҳақида Ўзмиллийбанк департаменти директори Бахтиёр Мирдовидов тушунтириб ўтдилар.
- Ҳозирги кунга келиб бизга энг йирик компаниялардан бири бўлган "Тўқимачилик саноати" компанияси мурожааът қилиб келмоқда.
Маълумки, пахтачилик Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди. Пахта хомашёси бугунги кунда республикамиз экспортининг асосий қисмини ташкил этиш билан бирга, мамлакатимиз учун зарур бўлган валюта захирасини шаклланишига имконият яратмоқда. Шу билан биргаликда пахта толасини хомашё сифатида экспорт қилиш иқтисодий нуқтаи назардан самарали эмас.

Шу боисдан, республикамиз ҳукумати томонидан қабул қилинган ривожланишнинг Ҳаракат дастурида ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг асосий қисмини мамлакатимизда чуқур қайта ишлаган ҳолда қўшимча қиймат яратадиган тайёр енгил саноат маҳсулотларининг кенг турларини ишлаб чиқаришга асосий эътибор қаратилмоқда. Пахта ва пахтамаҳсулотлари экспортининг самарадорлигини ошириш мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш эса нафақат мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамияти билан интеграциялаштиради, барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.


Банк тизимида фаолият кўрсатаётган 1 104 та экспортёр корхоналар томонидан умумий қиймати 10, 9 млрд доллар эквивалентида бўлган экспорт шартномаларига ҳизмат кўрсатиб келяпти. 2018 йил якунлари ҳамда жорий йилнинг ўтган даври давомида жами 1, 72 млрд. доллар миқдорида валюта маблағлари келиб тушган.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*