Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари
26-01-2019 17:35 0 1010 Рейтинг1 Чоп этиш

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Сўнги ўн йил мобайнида аҳолининг электр энергиясига талаби қарийб ўн баробарга ошди. Бу эса, албатта ўзига хос муаммоларни юзага келтириб чиқаради.Айниқса, маънан эскирган, кам хўжаликка мўлжалланган, аммо бугунги кунга келиб қамрови кенгайган “ГЭС” лар паст кучланишда бўлса-да, электр етказиб бераётган трансформаторлар бундай талабни қондира олмаяпти. Бу эса чекка ҳудудларда электр таъминотининг узилишига олиб келаяпти. Бундан фақат аҳоли жабр кўрмоқда, балки тадбиркорлик субъектлари фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнларида ҳам қийинчиликларни юзага келтирди.

Ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, тизимда замон талабига мос бошқарув усулларни жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, мавжуд гидроэлектрстанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ҳорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергиясига эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Шу асосда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти шакллантирилди.
Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Ушбу жамияти 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириши белгиланган. Жумладан, мазкур дастурга асосан 42 та янги ГЭС қурилиши ва 32 таси модернизация қилиниши режалаштирилган. Шу асосда “Туябўғиз” сув омбори, Катта Фарғона канали, Оҳангарон, “Тўпаланг” дарёсида “Заржоб-1 ва Заржоб-2” кичик ГЭСлар каскади қурилишлари бошлаб юборилган. Ана шундай гидроэлектрстанциялардан бири Тошкент вилоятининг “Туябўғиз” сув омбори қошидаги кичик ГЭС қурилишидир. Бу ердаги қурилиш ишлари 2017 йилнинг июнь ойида бошланган. Мазкур ГЭСни “Гидропроект” АЖ лойиҳаси асосида “«TO’PALANG HPD IRRIGATION SYSTEMS»”унитар корхонаси бунёд этмоқда. Объектнинг умумий қиймати 16.33 млн. АҚШ долларига тенг. Ушбу маблағнинг қарийб ярми чет эл инвестицияси ҳисобига молиялаштирилмоқда. 8.09 млн. АҚШ долларлик қисми эса “Ўзбекгидроэнерго” томонидан қопланмоқда.
Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти зиммасига гидроэлектростанцияларда электр энергия ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш республиканинг энергетика баланси таркибида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтиришни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожалантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-сонли қарорига мувофиқ, жамият олдига 42 та янги гидроэлектростансия қуриш ва ишлаб турган 32 та гидроэлектростанцияни модернизация қилиш ҳисобига 2025 йилга қадар республикамизнинг экологик тоза гидроэнергия ишлаб чиқариш қувватларини 1,7 баробарга ошириш вазифаси юклатилган.
Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Мамлакатимизда инвестиция сиёсатини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, стратегик ва муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш, бунинг асосида аҳоли бандлигини, турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ. 2019 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли дастурига асосан, “Туябўғиз” сув омбори қошида қурилаётган мазкур ГЭС жорий йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган. “Туябўғиз” сув омбори қошида барпо этилаётган мазкур кичик ГЭСда ҳозирда охирги иш жараёнлари кетмоқда. ГЭСнинг ўрнатилган қуввати 11,4 МВ.тни ташкил этади.

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари

Кичик ГЭСнинг катта имкониятлари
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар