Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ GM Uzbekistan автомобиллари нархи барибир оширилади
14-08-2018 11:34 0 564 Рейтинг3 Чоп этиш

GM Uzbekistan автомобиллари нархи барибир оширилади

GM Uzbekistan автомобиллари нархи барибир оширилади

Жорий йилнинг 30 июнь куни Халқаро пресс-клубда ўтказилган мулоқотда “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилиши ҳақида маълум қилган эди. Табиийки, бу баёнотга нисбатан жамоатчилик ўз муносабатини билдирди. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди деб ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

Шундан сўнг 1 август куни “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти ўз сайтида “GM Uzbekistan“ автомобилларининг нархлари оширилмаслиги ҳақидаги қўшимча баёнот билан чиққанди.

Тўғри, 1 августдан нархлар расман ошмади. Бироқ жамоатчилик томонидан “Автосалонларда шартномалар нима учун берилмаяпти”, мазмунидаги эътирозлар кўпайди. Ҳақиқатан ҳам ҳеч бир сабабсиз, халққа маълум қилиниши керак бўлган тартиблар тушунтирилмай шартномалар нима учундир тўхтатилган.

Натижада шу кунларда машина бозорларидаги автомобилларнинг нархи ўсган. Сабаб маълум, кўпчиликнинг кўнглида енгил автомобиларнинг нарх-навоси борасида шубҳалар ортиб бормоқда.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати билан боғланди.

– GM Uzbekistan заводи автомобилларининг нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Нархлар ошиши кутилмоқда, шунинг учун аниқ нарх-наволар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартномалар тузиш ҳозирча тўхтатилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ишончли эмаслигини билдирамиз. Айни вақтда уларнинг нархи ҳали ҳисоблаб чиқилмади.

Бу сўзлардан англаш мумкинки, демак, автомобилларнинг русумларига кўра нарх белгилаш жараёни кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда нархлар борасида аниқ маълумотларни тақдим этишса, ажаб эмас.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте