Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Йирик ҳамкорлик алоқалари
08-08-2018 13:15 0 176 Рейтинг1 Чоп этиш

Йирик ҳамкорлик алоқалари

Йирик ҳамкорлик алоқалари

Гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг йирик "SANY Heavy Industry Northwest Co LTD"корпарацияси президенти Сян Вэнбо билан ўзаро ҳамкорлик ишлари борасида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

“SANY Group” компанияси қурилиш техникасини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусан, бетон билан ишлашга мўлжалланган ускуналар, экскаваторлар, гусеницали кранлар, ўзи юрар кранлар, қозиқоёқлар қоқиш учун машиналар, йўл-қурилиш техникаси, порт машиналари ва шамол турбиналарининг кенг ассортимендаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи халқаро компаниядир. Айни пайтда «SANY Group» компанияси Хитойда бешта индустриал паркка, Америка, Германия, Ҳиндистон ва Бразилияда тўртта тадқиқотчилик ва ишлаб чиқариш базасига эга бўлган глобал корпорация ҳисобланади. Корпорация ўз ишини 1989 йил кичик фабрика бошлаб, ҳозирда йирик қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи компаниялардан ҳисобланади.

Мазкур компания билан “Ўзбекгидроэнерго” акционерлик жамиятининг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланди. Бугнги кунда компания жамият томонидан олиб борилаётганйирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўлган қурилиш техникаларини етказиб бермоқда.

Бугунги кунда мазкур корпорациянинг жаҳон бозоридаги капиталлари 21.584 млр.долларни ташкил этади. Ҳозирда корпарация 150дан ортиқ мамлакатларга қурилиш техникаларини етказиб бермоқда. 40 мингдан ортиқ ишчи кучига эга.Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки корпарацияси дунёдаги энг йирик қурилиш машиналари ишлаб чиқарувчи 50 та йирик корхонлар орасида 6-ўринни эгаллайди. «SANY Group» 2007 ва 2009-йилларда 66 метр ва 77 метр баландликдаги бетон насосларни ишлаб чиқаришдаги муваффақиятли ишлари туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига икки маротаба кирган. Корпарациянинг ҳозирда 15 та логистика марказлари самарали фаолият олиб бормоқда.

Жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари гидроэнергетика соҳасида олиб борилаётган улкан ишлар тўғрисида тўҳталиб, бугунги кунда жамият томонидан соҳада олиб бораётган изчил ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. .

«SANY Group» корпарацияси президенти Сян Вэнбо Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига алоҳида тўхталиб, жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновга ўзаро ҳамкорлик ишлари учун алоҳида минатдорчилик билдирди.

Икки томонлама бўлиб ўтган дўстона ҳамкорлик учрашувида корпарацияси президенти Сян Вэнбо жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновга мазкур ҳамкорлик ишлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. Мулоқот давомида тарафлар ҳудудлардаги қурилиш ишлари зарурий техникаларини харид қилиш ва етказиб бериш учун келишиб олинди. Самарали ўтган ўзаро икки томонлама учрашув сўнгида мазкур ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекгидроэнерго Матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шунча назорат органлари бўла туриб, нега аҳоли шикоят билан вилоят ҳокими ва журналистларга мурожаат қилмоқда?

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилей тантаналари қолдирилди. Зиёратгоҳда ишлар давом этмоқда

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

АҚШ Президенти Япония ва Хитойни Тинч океанини ифлослантиришда айбламоқда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте