Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратилаётганини тасдиқлади
03-07-2018 12:34 0 510 Рейтинг2 Чоп этиш

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратилаётганини тасдиқлади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар кредит ажратилаётганини тасдиқлади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратилишини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган деб ёзмоқда Халқ сўзи.

Унда қайд қилинишича, Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси (Development Policy Operation) ҳукуматга Ўзбекистонда муваффақиятли бозор иқтисодиётини шакллантиришда кўмак беради.

«DPO 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» мақсадларига кўмаклашади ва бунда учта устувор йўналишга эътибор қаратади: 1) барқарор иқтисодий ўсиш ва барқарорлик учун замин яратиш; 2) хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш ва янги иш ўринларини яратиш учун бозорларни ривожлантириш; 3) мумкин бўлган салбий иқтисодий ислоҳотларни юмшатиш учун ҳимояга муҳтож қатламни ижтимоий ҳимоя қилишни кенгайтириш», дейилади банк баёнотида.

Шунингдек, бунга қўшимча равишда Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий суммаси 2,8 миллиард доллардан ошиқ бўлган 17 та лойиҳа амалга оширилишида кўмак бермоқда. Улар қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳар тараққиёти, сув таъминоти ва санитария соҳалари ривожига ҳисса қўшиб, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига олиб келади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар