Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ?
12-03-2018 11:02 0 691 Рейтинг1 Чоп этиш

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ?

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ?

Шайхонтоҳур туман прокуратурасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2018 йилдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармони ижроси юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносида Тошкент шаҳар прокурори Ш.С.Облоқуловҳамда Шайхонтоҳур туман прокурори Ф.Х.Абдурахимовлар томонидан туманда фаолият олиб бораётган 150 нафар тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувга шунингдек, Шайхонтоҳур туман давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат текшируви идоралари раҳбарлари, тижорат банклари раҳбарлари, коллеж битирувчилар таклиф этилди.

Тадбирда асосий эътибор тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, очиқ мулоқот давомида уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, тадбир давомида кредит олиш истагини билдирган 13 нафар тадбиркорларга тегишли тавсиялар берилиб, тижорат банк бошқарувчиларига уларга кредит ажратиш масаласини ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди ҳамда ушбу тадбиркорларнинг масаласи туманнинг “Йўл харитаси” дастурига киритилиб, прокурор томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этган 14нафар тадбиркорларнинг муаммолари ижобий ҳал этилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Учрашувда, Тошкент шаҳар прокурори адлия катта маслаҳатчиси Ш.С.Облоқулов “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури бўйича тадбиркорларга яратилган бир қанча қулайликлар ҳақида, шунингдек, бугунги кунда прокуратура ходимлари президентимиз топшириқларига биноан “Ярим кун жиноят, ярим кун-тижорат” шиори остида иш олиб борилаётганлиги, ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, фаолиятини кенгайтирган, янги иш ўринларини яратган, барча турдаги солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб борувчи тадбиркорларни шахсан доимий қўллаб-қувватлашини ҳамда давлат органлари тадбирлар олдида “Хисобдор” эканликлари ҳақида таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида тадбиркорлик остонасига энди қадам ташлаётган бир гуруҳ тадбиркорларга Тошкент шаҳар прокурори томонидан тегишли гувоҳномалар топширилди.

Шайхонтоҳур туман прокуратураси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар