Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон «Бизнесни юритиш» рейтингидаги ўрнини яхшилашни режалаштирмоқда
28-07-2017 12:35 0 586 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон «Бизнесни юритиш» рейтингидаги ўрнини яхшилашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон «Бизнесни юритиш» рейтингидаги ўрнини яхшилашни режалаштирмоқда

Жаҳон банкининг ҳар йиллик «Бизнесни юритиш» ҳисоботидаги Ўзбекистон рейтингини ошириш бўйича маҳкамалараро комиссия ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш» (Doing business) ҳисоботидаги мамлакат рейтингини яхшилашни мўлжалламоқда. Мазкур ҳисобот мамлакатлардаги тадбиркорлик фаолияти ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий меъёрларнинг мақбуллигини баҳолаш учун ҳар йили эълон қилинади.

Ҳукуматнинг муҳокама учун эълон қилган шу ҳақдаги қарорида қайд этилишича, Ўзбекистонда бизнесни юритиш бўйича мавжуд шароитлар халқаро меъёрларга тўлақонли жавоб бермайди. Давлат органлари раҳбарлари ва ходимлари тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларини амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирларни етарли даражада амалга ошираётгани йўқ.

Лойиҳада Ўзбекистоннинг «Бизнесни юритиш» рейтингидаги ўрнини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича доимий фаолият олиб борувчи маҳкамалараро комиссияни ташкил этиш таклиф этилган. Савдо-саноат палатаси комиссия ишчи органи бўлиши лозим.

Комиссияга бизнесни юритиш учун шароитларни яхшилаш бўйича чораларни татбиқ этиш билан боғлиқ масалаларда давлат органлари билан самарали алоқаларни таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича тадбирларни таҳлил қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш, бизнес учун шароитларни яхшилаш бўйича мажбуриятларини бажармаётган давлат органлари раҳбарларга жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклифларни киритиш каби вазифаларни юклаш таклиф қилинмоқда.

Режалаштирилган тадбирлар туфайли «Бизнесни юритиш» ҳисоботидаги Ўзбекистон рейтингини ҳар йили 10 поғонага яхшилаб, 2017 йилдаги 80-ўриндан 2021 йилда 40-ўринга олиб чиқиш тахмин қилинмоқда.

Ҳужжатда Савдо-саноат палатасига Тошкент ҳокимияти билан ҳамкорликда «Бизнесни юритиш» ҳисоботи йўналишлари бўйича қонунчилик талабларини амалиётга татбиқ этиш ва амалга оширилаётган чоралар самарадорлигини белгилаб олиш учун энг камида 100 та тадбиркорлик субъекти ўртасида сўровномалар ўтказиб бориш таклиф қилинган.

Шунингдек, Жаҳон банкига Самарқанд ва Наманган вилоятларида алоҳида субмиллий ҳисобот кўринишидаги тадбиркорлик муҳити ҳолатини баҳолаш ва мазкур ҳисоботда Ўзбекистон рейтингини яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун «Бизнесни юритиш» эксперт жамоасини юбориш сўровини юбориш ҳам таклифлар қаторидан ўрин олган.

gazeta.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар