Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги ижролар ва қонунлар
18-04-2018 10:44 0 567 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги ижролар ва қонунлар

Янги ижролар ва қонунлар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)ги Қонуни (ЎРҚ-284, 18.04.2011 й.) қабул қилинган.

Мазкур ўзгартиришлар Конституцияга давлат ҳокимиятининг учта субъекти: давлат бошлиғи — Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини кучайтириш мақсадида киритилган.

Хусусан, Қонунга мувофиқ, Конституцияга амалдаги Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши, бунда уч ой муддат ичида, мамлакат Президенти сайлови ўтказилиши тўғрисида ўзгартиришлар киритилган.

Бундан ташқари, Конституциядаги Бош вазир номзоди Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши, Бош вазирга нисбатан билдириладиган ишончсизлик вотуми каби қоидалар ҳам айнан шу ўзгартириш ва қўшимчалар билан киритилган эди.

Huquqiy ahborot
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*