Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БАРЧА СУДЬЯЛАР ВА ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИГА УЙ-ЖОЙ ИЖАРАСИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИНАДИ
22-06-2017 17:30 0 872 Рейтинг1 Чоп этиш

БАРЧА СУДЬЯЛАР ВА ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИГА УЙ-ЖОЙ ИЖАРАСИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИНАДИ

БАРЧА СУДЬЯЛАР ВА ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИГА УЙ-ЖОЙ ИЖАРАСИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2017 йилдаги 365-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан прокуратура ходимлари учун қўшимча имтиёзли ипотека, шунингдек уй-жойларни ижарага олган судьялар ва прокуратура ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Қўшимчалар Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомга киритилди (31.10.2012 йилдаги 312-сон ВМҚга 1-илова). Эндиликда ипотека кредитлари прокуратура органлари ходимларига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади

Судьялар учун имтиёзли давр кўзда тутилмаган.

Бундан ташқари, Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.

Энди уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси уй-жой билан таъминламаган барча судьяларга, прокуратура органлари ходимларига тўланиши мумкин. Илгари компенсацияни доимий яшаш жойидан ташқари минтақада лавозимга тайинланган (сайланган) шахслар олиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, компенсация:
Тошкент шаҳрида - 4 ЭКИҲ;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 3 ЭКИҲ;
бошқа шаҳарлар ва туманлар марказларида – 2 ЭКИҲдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
norma.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар