Главная > ҲОДИСА > Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими


Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Ёш йигитчалар ўз исмларини яшириш нияти ҳам йўқлигини маълум қилишган. Уларнинг айтишича бундай ҳаракатдан мақсад: шуҳрат қозониш ва ўз кузатувчилари сонини ошириш бўлган

Ҳаракатланаётган электровоз остига ётиб олган блогер нега бундай қилгани боисини тушунтирди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб ҳабар бермоқда sputniknews-uz

Россияда 13 ёшли қиз селфи оламан деб ўзини отиб қўйди
Сал вақт олдин интернетда Артур Бабаев исмли блогер томонидан эълон қилинган видеода бир ёш йигит электровоз келаётган темир йўлга ётиб олгани акс этган эди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББга блогерларга нисбатан жазо чоралари қўлланиладими, деган мазмунда кўплаб саволлар келиб туша бошлаган.

Интернет фойдаланувчилари блогернинг ушбу ҳаракатини кескин танқид остига олишган, у "ёшлар ва ўсмирлар учун ёмон намуна бўлаётгани учун" тегишли жазога тортилиши лозимлиги ҳақида талаблар тушган.

ИИББ маълумотига кўра, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 август куни пайдо бўлган. Суратга олиш ишлари бир кун аввал Юнусобод туманидаги "Салар" - "Чуқурсой" станцияларида ўтказилган.

Блогерлар шахси аниқланган. Улар 19 яшар Артур Бабаев ва Дмитрий О. бўлиб чиққан.

Йигитлар ўзларининг кимлигини яшириш ниятида эмасликларини маълум қилишган. Уларнинг айтишича бундай ҳаракатдан мақсад: шуҳрат қозониш ва ижтимоий тармоқларда ўз кузатувчилари сонини ошириш бўлган.

Ушбу факт юзасидан блогерларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси ("майда безорилик") бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатномаси тузилган. Сўнгги қарор суд томонидан чиқарилади.
Вернуться назад