Главная > ҲОДИСА > 812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди


812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари чегарада Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётган 812 минг АҚШ долларидан зиёд маблағни мусодара қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон-24” телеканали ахборот дастурида хабар берилди деб ёзмоқда халқ сўзи

Унда айтилишича, тезкор ходимлар томонидан “Тошкент-Андижон” автомагистралининг Ёзёвон тумани кесимида икки автомобиль тўхтатилган. Машиналар кўздан кечирилганда, уларнинг салони ва юкхонасидан доллар купюрали йирик миқдордаги пуллар топилган. Биринчи автоуловдан 423,8 минг доллар, иккинчисидан 388,6 минг доллар, жами 812,5 минг доллар мусодара этилган.

Ушбу автомобиллар эгалари қўқонлик Олим Аҳмедов ва Хабибулла Ҳалимов бўлиб чиққан. Уларга Учқўрғон туманилик Абдулвосий Тешаев ҳамроҳлик қилган.

Ушбу ишга алоқадор бўлган бошқа шахслар ҳам ушланган. Мазкур гуруҳнинг раҳбари 13 йил давомида Саудия Арабистонида яшаган Обид Ҳалимов эканлиги аниқланган. У ватанига қайтгач, хориж валютасини четга олиб чиқиб кетиш бўйича гуруҳ тузган. Бу ишга Тошкентда яшовчи жияни Абдуллоҳ Ҳалимов, Хабибулло Халимовнинг қайнағаси, шунингдек, Жаҳонгир Толипов, Олим Аҳмедов ва Абдулвосий Тешаевларни жалб этган. Улар Қирғизистонга йирик миқдорда хориж валютасини олиб чиқиш билан шуғулланган.

Айни пайтда ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув тадбирлари олиб бориляпти. Шунингдек, ушбу ишга дахлдор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.


Вернуться назад