Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Она ўз фарзандини ўлдириб, жиноятини яшириш учун гўёки уни йўқолганлиги ҳақида хабар берган
06-11-2019 13:41 0 374 Рейтинг0 Чоп этиш

Она ўз фарзандини ўлдириб, жиноятини яшириш учун гўёки уни йўқолганлиги ҳақида хабар берган

Она ўз фарзандини ўлдириб, жиноятини яшириш учун гўёки уни йўқолганлиги ҳақида хабар берган

04.11.2019 йилда фуқаро А.В. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизи Д.К.ни Бектемир туманида жойлашган “Compass” савдо мажмуасида йўқотиб қўйганлиги ҳақида маълум қилди. Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, қизчани топишга қаратилган тадбирларга зудлик билан киришилди. Бу хақда Тошкент шахар прокуратураси нашри хабар қилмоқда.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан А.В. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олиниб, қидирув тадбирларига қарамасдан фарзанди бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлганлиги тусмоли асосида дархол Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25.10.2019 йил кечаси соат 03:00 лар атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирганлар.

Она ўз фарзандини ўлдириб, жиноятини яшириш учун гўёки уни йўқолганлиги ҳақида хабар берган

Сўнгра содир этилган жиноятларини яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида, мурдани йўқотиш пайига тушганлар. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, шу куни тонгда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ховлига олиб боришган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган. Шундан кейин, улар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларни чалғитиш ва асл ҳолатни яшириш мақсадида, фарзанди бедарак йўқолиб қолганлигини “саҳналаштирганлар”.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Д.К.нинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Жиноят иши бўйича А.В. ва М.Ф.лар қасддан одам ўлдиришда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Тергов ҳаракатлар давом эттирилмоқда, натижасига кўра қўшимча маълумот бериб борилади.

Она ўз фарзандини ўлдириб, жиноятини яшириш учун гўёки уни йўқолганлиги ҳақида хабар берган
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар