Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Автомобилингиз техник кўрикдан ўтганми....?
06-02-2019 14:00 0 589 Рейтинг0 Чоп этиш

Автомобилингиз техник кўрикдан ўтганми....?

Автомобилингиз техник кўрикдан ўтганми....?

Барчамизга маълумки, бошқарувимиздаги автомобилнинг техник ҳолати ундан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, мажбурий техник кўрик давомида ҳаракат хавфсизлигига раҳна солувчи носозликларни бартараф этиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.
Лекин, амалдаги талабларга риоя этмасдан яъни автомобилни ўз вақтида мажбурий техник кўрикка тақдим этмасдан ҳаракатланаётган ҳайдовчиларимиз ҳам ўтказилаётган рейдлар давомида аниқланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 5 февраль куни ўтказилган “Мажбурий техник кўрик” тадбири давомида 159 нафар ҳайдовчилар бошқарувларида бўлган автомобилни 2018 йилда мажбурий техник кўрикка тақдим этмасдан ҳаракатланганликлари аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, қолаверса рейдлар давомида 16 та автомобилларда техник носозликлар мавжудлиги аниқланиб, ушбу автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, ўтказилган тадбирда аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида 2018 йилда мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган 99 та автомобиллар ҳамда 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтиши лозим бўлган 1024 та автомобиллар мажбурий техник кўрикка тақдим этилди.

Бундан ташқари, бир кунлик тадбирда жисмоний шахсларга тегишли бўлиб, ҳозирда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолда сақланаётган 11 та автомобиллар яроқсизлиги учун ЙҲХ хизмати рўйхатидан ўчирилди.

Ўз навбатида, ҳайдовчиларимиздан автомобилдан фойдаланишда белгиланган талабларга тўлиқ риоя этилишини, белгиланган муддатларда автомобилни асоссиз равишда мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаслик Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 125-моддаси, 3-қисмига мувофиқ жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.
Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ахборот хизмати.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*