Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанддаги хусусий туғуруқхонада ўнлаб чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилгани маълум бўлди
18-06-2018 10:29 0 797 Рейтинг1 Чоп этиш

Самарқанддаги хусусий туғуруқхонада ўнлаб чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилгани маълум бўлди

Самарқанддаги хусусий туғуруқхонада ўнлаб чақалоқлар ваҳшийларча ўлдирилгани маълум бўлди

Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳридаги хусусий туғуруқхоналарнинг бирида муддатидан аввал туғилган чақалоқлар сотилганлиги, сотишга тўғри келмаганлари эса ваҳшийларча ўлдирилганлиги маълум бўлди.

"Ҳуқуқ" газетасининг 14 июндаги сонидага таяниб Халқ сўзи ёзишича, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги хусусий туғуруқхона аниқланган.

Шифохона бошқарув ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.

Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғуруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*