Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Новосибирскда ўзбекистонлик яланғоч ҳолда одамларни гаровга олиб, консул билан учрашувни талаб қилди
29-04-2018 13:00 0 871 Рейтинг1 Чоп этиш

Новосибирскда ўзбекистонлик яланғоч ҳолда одамларни гаровга олиб, консул билан учрашувни талаб қилди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси иштирокида кўнгилсиз воқеа рўй берди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Новосибирскда ўзбекистонлик яланғоч ҳолда одамларни гаровга олиб, консул билан учрашувни талаб қилди

Фото: Sputnik

Новосибирскнинг Заельцовск тумани прокурори ёрдамчиси Артём Хоменкога кўра, яланғоч эркак бир квартирага бостириб кириб, у ердаги одамларни гаровга олган, сўнг консул ва прокурор билан учрашув ташкил этилишини талаб қилган.

Муҳожирнинг айтишича, у Россияга Тошкентдан келган, қурилишда ишлаган, аммо, объект эгалари билан жанжаллашиб, кўчада қолиб кетган. Шундан сўнг эркак жонига қасд қилиш қарорига келган.

У кўп қаватли уй томига чиқиб, ечинган, аммо шу пайт жонига қасд қилиш фикридан қайтган. Бунинг ўрнига у бир квартирага бостириб кириб, у ерда яшовчи она ва ўғилни гаровга олган.

У шу йўл билан депортацияга эришмоқчи эди. Аммо у қўлга олинди ва эндиликда жавобгарликка тортилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар