Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Колумбияда вертолёт ҳалокатга учраган жойда ишлаётган муҳандиснинг устига бошқа бир вертолёт қулади (видео)
27-04-2018 10:53 0 467 Рейтинг1 Чоп этиш

Колумбияда вертолёт ҳалокатга учраган жойда ишлаётган муҳандиснинг устига бошқа бир вертолёт қулади (видео)

Колумбияда вертолёт ҳалокатга учраган жойда ишлаётган муҳандиснинг устига бошқа бир вертолёт қулади (видео)

Колумбия жануби-ғарбидаги тоғларда вертолёт ҳалокатга учраган жойда ишлаётган муҳандиснинг устига бошқа бир вертолёт қулади, деб ёзади The Independent. хабарига таяниб daryo. uz ёзмоқда
Полиция маълумотларига кўра, биринчи вертолёт механик носозликлар туфайли ҳалокатга учраган. Унинг юкини олиб келиш учун воқеа жойига иккинчи вертолётни жўнатишган, аммо носозликлар туфайли, у ҳам қулаган.

Ҳодиса видеога олинган. Кадрларда вертолёт биринчи ҳалокатдан кейин қолган бўлакларга яқинлашганини кўриш мумкин. Уларнинг устида бир киши турган, иккинчиси эса ердан қўл силкитган. Вертолёт улар устида катта бўлмаган баландликда бироз турган, сўнг кутилмаганда қийшайиб, қулаб тушган.

Оқибатда бир киши — Колумбияда вертолёт ташувлари билан шуғулланувчи Helifly компанияси муҳандиси ҳалок бўлди. Иккинчи вертолёт экипажи ва воқеа жойида ишлаётган бошқа техник ходим жабрланмади.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар