Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фарғонада фуқаролар ўқотар қуролларни ихтиёрий тарзда ИИБга топширмоқда
17-10-2017 08:02 0 507 Рейтинг1 Чоп этиш

Фарғонада фуқаролар ўқотар қуролларни ихтиёрий тарзда ИИБга топширмоқда

Фарғонада фуқаролар ўқотар қуролларни ихтиёрий тарзда ИИБга топширмоқда

Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидалари тасдиқланди sputniknews-uz.com нашри ИИВ расмий хабарига таяниб ёзмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қонунга ҳилоф равишда муомаласига қарши курашиш бўйича кенг жамоатчилик билан ўтказилган профилактик ва тарғибот-ташвиқот огоҳлантирув чора-тадбирлари натижасида, бир қатор фуқаролар ўз ихтиёрлари билан ўзларида сақланаётган қуролларни топширдилар.

Жумладан, Бувайда туманида яшовчи Д.А. марҳум отасидан қолган бир дона бир стволли 32 калибрли ов қуролини, Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Р. марҳум отасидан қолган бир дона бир стволли 16 калибрли ов қуролини, Фарғона шаҳрида яшовчи Д.И. бир дона "ИЖ" русумли уч стволли 16,7-7 калибрли ов қуролини, Қўштепа туманида яшовчи Б.Ф. бир стволли "ИЖ-17" русумли 16 калибрли ов қуроли, бир дона патрон, икки дона гильза, 20 гр. порох ва сочма ўқларини, Фарғона туманида яшовчи Н.Н. "ТОЗ-16" русумли икки стволли ов қуролини, Ёзёвон туманида яшовчи Ю.С. Испанияда ишлаб чиқарилган қуролни, Фарғона туманида яшовчи И.У. "ТОЗ-16" русумли икки стволли ов қуролини ўз ихтиёрлари билан ички ишлар органларига топширганликлари учун жавобгарликка тортилмадилар.

Наширда ёзилишича бироқ, олиб борилаётган профилактик тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан ноқонуний равишда ўзларида сақланаётган қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширмаслик ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган А.Ж.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида текширилганда, "ТОЗ-8" русумли милтиқнинг 352 дона патронлари, ПМ 9мм қуролининг 2 дона патрони, 2 дона пахтавон патрон(холостой)лар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Бешариқ туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда, хонадоннинг том қисмига яшириб қўйилган, марҳум отасига тегишли 16 калибрли икки стволли ов қуроли борлиги аниқланди.
Иккала ҳолатда ҳам қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар ашёвий далил тариқасида олинган ва А.Ж. ва Қ.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ИИВ ноқонуний муомалада бўлган ўқотар қурол, унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига топшириш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида расман ахборот берди.



Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*