Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят: қотил умрбод озодликдан маҳрум этилди
14-09-2017 11:23 0 981 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят: қотил умрбод озодликдан маҳрум этилди

Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят: қотил умрбод озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судлов ҳайъати томонидан 1981 йилда туғилган Махкамов Шавкатжон Шукуржановичга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди деб ахборот бермоқда Тошкент вилояти прокуратураси нашри.

Иш ҳужжатларига кўра, муқаддам уч марта судланган Ш.Махкамов Юқоричирчиқ туманида яшовчи Н.Кимнинг уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келиб, олдиндан ўйланган режага асосан жорий йилнинг 15 апрель куни уй эгаси ва унинг турмуш ўртоғи Е.Кимларга ошхона пичоғи билан қуролланган ҳолда ҳужум қилиб, уларни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган.
Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят: қотил умрбод озодликдан маҳрум этилди

Шундан сўнг, жабрланувчиларга тегишли бўлган жами 82 минг АҚШ доллари ва 7 млн. сўм миқдоридаги пуб маблағлари, шунингдек 18 млн. сўмлик турли буюмлар ва Сhevrolet Spark автомашинасини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.
Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят: қотил умрбод озодликдан маҳрум этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ш.Махкамов 17 апрель куни қўлга олиниб, ундан тегишли ашёвий далиллар олинган.

Суд ҳукмига асосан Ш.Махкамов жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, автотранспорт воситасини олиб қочиш ва бошқа ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жабрланувчилар ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилган, ҳар-қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*