Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ИШИД Бангладешдаги ҳужумда 20 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
02-07-2016 12:12 0 551 Рейтинг0 Чоп этиш

ИШИД Бангладешдаги ҳужумда 20 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

ИШИД террорчи ташкилоти Бангладеш пойтахти Даккада уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ҳамда акт чоғида 20 киши ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

ИШИД Бангладешдаги ҳужумда 20 киши ҳалок бўлганини маълум қилди[/center]

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 июлда бир гуруҳ қуролли кишилар шаҳарнинг дипломатик даҳасидаги Holey Artisan Bakery ресторанига бостириб кириб, ўт очди ва ичкаридаги одамларни гаровга олди. Операция чоғида камида 12 киши, шу жумладан, икки нафар чет эл фуқароси қутқарилди.

Расмий маълумотларга қараганда, отишма чоғида икки нафар полиция зобити ўлдирилган, 30 га яқин одам жароҳатланган. Бундан ташқари, беш нафар жангари йўқ қилинган, бир нафари қўлга олинган, яна икки нафари қидирилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Facebook Twitter Odnoklassniki
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар