Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Маиший чиқиндидан табиий газ олиш технологияси олиб келинади
21-11-2019 13:44 0 364 Рейтинг0 Чоп этиш

Маиший чиқиндидан табиий газ олиш технологияси олиб келинади

Маиший чиқиндидан табиий газ олиш технологияси олиб келинади

Фото: Тараққиёт стратегияси

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси шу кунларда расмий ташриф билан Италия давлатида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Делегация аъзолари дастлаб «Паблисис Групп» компанияси билан ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишди. Маълумки, дунёнинг 110 давлатида 78 000 нафардан ортиқ ходимга эга ушбу компания реклама ва алоқа хизматлари бўйича дунёда тўртинчи ва Европа бозорида биринчи ўринни эгаллайди.

Делегация аъзолари кейинги учрашувни «Ин3акт» компанияси таъсисчиси ва бошқарувчиси жаноб Давид Ронкальони билан ўтказишди.

Муҳокамалар чоғида томонлар Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларида ўзаро фикр алмашдилар.

Жаноб Давид Ронкальони Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаш ва экспортни тарғиб қилиш, бунинг учун тақиқланган кимёвий ва генетик модификацияланган организмлардан (ГМО) маҳсулотларнинг «тозалигини» тасдиқловчи мураккаб босқичли лаборатория тадқиқотлари тизимини жорий этишда ҳамкорликка шай эканини билдирди. Шу билан бирга, маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг замонавий технологияларини Ўзбекистонга олиб кириш ҳамда улар ёрдамида табиий газ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли экани таъкидланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар