Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?
17-09-2019 16:05 0 476 Рейтинг0 Чоп этиш

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?


Фармон ва ижро

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат органлари, турли ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга масофавий хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, унинг қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унинг стратегик мақсади – электрон ҳукумат тизимининг кейинги босқичига ўтиш, интеграциялашган ҳукуматни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Бунда асосий эътибор давлат органларининг ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш ҳамда ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни амалга ошириш, маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш, ишлов бериш ва алмашиш тамойилини таъминлаш, “Электрон ҳукумат” тизими иштирокчиларининг ўзаро келишилган, бир-бирини тўлдирувчи ва бирлаштирилган усуллари ва ёндашувларини қўллашга қаратилган.

– Ахборот тизимлари буюртмачилари ва уларни яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун молиялаштириш манбаларини мажбурий белгилаш бўйича амалдаги талабларга риоя этилмаяпти, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Вячеслав Пак. – Самарали идоралараро ҳамкорликни таъминлаш учун “Электрон ҳукумат” хизматларининг ягона архитектурасини таъминлаш, сифатини ошириш ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш зарур.

Яқинда Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинда ишга туширилди. Порталдаги ўзгаришлар аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва жорий этиш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

Порталнинг янги талқинидаги асосий қулайлик – фойдаланувчи учун мослашувчан дизайнга эга бўлган интерфейс ҳисобланади. Эндиликда порталдан фойдаланишда компьютер талаб этилмайди, мобиль телефон ёки планшет орқали ҳам бир марта рўйхатдан ўтиб, тизимдан ҳеч қандай қийинчиликсиз фойдаланиш мумкин. Портал кенг кўламдаги давлат хизматларидан фойдаланиш, зарур маълумотларни қидириш, бизнес масалаларини тезда ҳал қилиш ва бошқа кўплаб имкониятларни яратишда фойдаланувчиларга тезкорлик ва аниқликни тақдим этади.

Порталнинг янги талқинида фойдаланувчидан барча давлат хизматлари тури билан танишиш учун ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар