Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган
15-05-2019 15:08 0 738 Рейтинг1 Чоп этиш

Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган

Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган

Мамлакатимизда ҳам таълим соҳаси ривожланган сари ёшларимизнинг олий маълумотли касб эгаси бўлиш истаги тобора ошиб бормоқда. Шулар ва хорижий давлатларнинг таълим соҳаси тажрибасини ўрганиш натижалари ёшларимизга янада кенг имкониятлар яратиш эҳтиёжини келтириб чиқараётганлиги таъкидланди.

Шуларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис депутатларига қилган Мурожаатномаларида қайд этилган ва “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида ўз аксини топган ўзгаришларни ўз ичига олган мазкур қарорлар қабул қилинганлиги, улар асосида кўпгина янгилик ва ўзгаришлар жорий этилганлиги қайд этилди. Анжуман давомида қуйидагилар маълум қилинди:

Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йилнинг 13 майдаги қарори бўйича:
Биринчидан, жорий йилдан бошлаб абитуриентларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Иккинчидан, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказиладиган бўлди – ташкилий жиҳатларнинг кўп вақт ва куч талаб қилиши, абитуриентлар сонининг кескин ортиши муносабати билан.

Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган

Учинчидан, абитуриентга ўзи рўйхатдан ўтадиган, аниқроғи, доимий истиқомат қиладиган жойида ёки бошқа қулай деб билган ҳудудда тест синовида иштирок этиш имконияти берилмоқда – бу ортиқча вақт, маблағ сарфланишининг, сарсонликларнинг олдини олади.
Тўртинчидан, жорий ўқув йилидан бошлаб абитуриент бир вақтнинг ўзида 3 та бакалавриат таълим йўналишида (учтагача олий таълим муассасасида фанлар мажмуасига мувофиқ келувчи жами учта бакалавриат таълим йўналишида) танловда иштирок этади – учтагача таълим йўналишини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг мослиги эътиборга олинади. Шунингдек, абитуриент томонидан таълим йўналишларига устуворлик белгиланади.
Бешинчидан, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно).

Олтинчидан, абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Еттинчидан, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест фанлари мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, 1-бўлимга барча тест топширувчи абитуриентлар учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга даъвогарлик қилинаётган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади. Мажбурий фанлар бўлимидаги тест топшириқлари соддалаштирилган бўлиб, абитуриентларнинг умумий саводхонлиги ва таянч билимларини баҳолашга йўналтирилади.

Саккизинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг маъмурий марказларида келгусида тест синовларини ўтказиш мақсадида катта сиғимли бино ва иншоотлар қурилади.

Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар биноларнинг ижара тўловига, катта қувватли кондиционерлар, шахсни аниқлаш, биометрика, мобиль алоқа тўлқинларини тўсувчи қурилмалари ва кузатиш камералари, ота-оналар учун мониторлар билан жиҳозлашга ҳамда абитуриентларни ичимлик суви ва ручка билан таъминлашга йўналтирилади.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан, ТДТУ ҳудудига қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Рустамбек Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади.

expo
Боглиш маколалар