Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Infolib Uzbekistan” ҳафталигига старт берилди
15-10-2018 14:46 0 884 Рейтинг1 Чоп этиш

“Infolib Uzbekistan” ҳафталигига старт берилди

“Infolib Uzbekistan” ҳафталигига старт берилди

Фото: api.uz

2018 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида жорий йилнинг 15-20 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди дея ёзмоқда Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот агентлиги нашри.

Ҳафталик Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Фанлар академияси, Ўрта махсус ва касб таълими маркази билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Мазкур ҳафталикини ўтказишдан асосий мақсад – ахборот-кутубхона фойдаланувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш ҳамда кутубхона соҳасида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш, ёшларда мутолаага бўлган меҳрни ошириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни ташкил этишда кутубхоначилар ўртасида тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни ҳудудларга бориб жорий этишдан иборатдир.

- Мустақиллик йилларда бошқа соҳаларда бўлгани каби кутубхоначилик соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, қатор муваффақият ва ютуқларга эришилди. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Ҳукуматимизнинг ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қаратилган кўплаб қарорлари қабул қилиниб, мазкур тизимда фаолият юритаётган ходимларга имтиёзлар яратилиши билан бирга янги-янги вазифалар юклатилди, - дейди тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан ЎзМАА Бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров. - Таъкидлаш керакки, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда кутубхона хизматини янги босқичга олиб чиқиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинди. Барча қулайликларга эга бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Беруний шаҳарларида болалар кутубхонаси, Сурхондарё вилояти аҳолиси учун Ахборот-кутубхона марказларига замонавий бинолар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари кутубхоначиларимизнинг чет мамлакатлардаги кутубхоналарга тажриба аламашиши мақсадида хизмат сафарларига юборилаётганлиги уларнинг малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Етти йилдан буён ўтказиб келинаётган “INFOLIB” Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг мавқеи ва аҳамияти ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ушбу ҳафталик доирасида 40 дан зиёд турли мавзулардаги тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, тақдимотлар, маҳорат дарслари, кўргазмалар, кўрик-танловлар, акциялар ўтказилиши режалаштирилган.

Айтиб ўтиш керакки, мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Ҳафталик 20 октябргача қадар давом этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

2 ойлик келин ўз эрини дазмол шнури билан ўлдиртирди

Антиқа алдов фирибгарнинг ўзини темир панжара ортига равона қилди

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

expo
Боглиш маколалар