Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Android» дастури сифатида «ниқобланган» вирус кенг тарқалди
18-01-2018 14:38 0 428 Рейтинг0 Чоп этиш

«Android» дастури сифатида «ниқобланган» вирус кенг тарқалди

«Android» дастури сифатида «ниқобланган» вирус кенг тарқалди


«Касперский Лабораторияси» хавфсизлик хизмати «Android» тизимидаги смартфонларни кузатишга мўлжалланган янги зарарли вирусни аниқлади, дебхабар берди «Xabar.uz».

Компаниянинг маълум қилишича, зарарли вируснинг номи «Skygofree» (биринчи бор ушбу вирус аниқланган домен номи) бўлиб, одатда мобил қурилмалар учун сохта сайтлардан юкланувчи дастур сифатида «қиёфаланади».

Вирус «мобил интернет тезлигини оширишни» ваъда қилади, бироқ уни ўрнатганингиздан сўнг, сизга қуйидаги зарарларни етказа бошлайди:
• Қурилма турган жойни аниқлайди ва учинчи шахс сўровига асосан овоз ёзиб олади;
• Wi-Fi тармоғига уланганида браузер тарихи ва киритилган пароллар каби маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
• «Accessibility Services» орқали «WhatsApp»даги ёзишмаларни ўқий олади;
• Смарфон ҳар сафар блокдан чиқарилганида фронтал камера орқали суратга олади;
• Қўнғироқлар, СМС-хабарлар, тақвимдаги қайдлар ва фойдаланувчининг бошқа маълумотларидан фойдалана олади.

Вирусдан сақланиш чоралари: «Android» амалий тизимининг сўнгги талқинлари «Skygofree» вирусининг ишига халақит беради ва ёвуз ниятли кимсалар смартфонингизни бошқаришига йўл қўймайди. Энг асосийси, таниш ва ишончли бўлмаган манбалардан мобил дастурларни кўчириб олишдан сақланиш керак.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*