Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қорақалпоғистонлик олим бархан қумидан ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди
03-08-2017 12:10 0 748 Рейтинг0 Чоп этиш

Қорақалпоғистонлик олим бархан қумидан ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди

Қорақалпоғистонлик олим бархан қумидан ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди

ехник-иқтисодий кўрсаткичлари (афзалликлари) бўйича силикат ғишт керамик ғиштдан анча арзонга тушади. Силикат ғишт ишлаб чиқаришда керамик ғиштга қараганда 2 баравар кам ёқилғи, 3 баравар кам электр энергияси, 2,5 баравар кам ишчи кучи талаб этилади. Сил

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими илмий ходими, химик-олим Шарибай Туремуратов бархан қумидан силикат ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Ушбу янги ихтиро, яъни силикат ғишт асосан оҳак (15%) ва бархан қуми (85%) асосида олинади. Силикат ғишт формаси, ўлчами ва фойдаланиш тури бўйича керамик ғиштдан қолишмайди.
Қорақалпоғистонлик олим бархан қумидан ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди

Янги ихтиро қилинган силикат ғиштининг ўлчами 250х120х65 мм бўлиб, механик мустаҳкамлиги 75, 100 и 125, 150 и 200 марка кўрсаткичларига эга. Шунингдек, ғиштнинг сув шимиш бирлиги 8-16%; иссиқлиқ ўтказиш коэффициенти 0,70-0,75 ккал/м·ч·град, кўлам массаси 1800-1900 кг/м3ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар силикат ғиштнинг ҳусусияти керамик ғиштдан бир неча баравар юқори эканлигини билдиради.

Техник-иқтисодий кўрсаткичлари (афзалликлари) бўйича силикат ғишт керамик ғиштдан анча арзонга тушади. Силикат ғишт ишлаб чиқаришда керамик ғиштга қараганда 2 баравар кам ёқилғи, 3 баравар кам электр энергияси, 2,5 баравар кам ишчи кучи талаб этилади. Силикат ғиштнинг таннархи керамикка қараганда 25-35 фоизга арзон бўлади.

Бугунги кунда янги ғишт апробация ва лаборатория тажриба намунаси сифатида ўрганилмоқда. Яқин кунларда кашфиёт амалиётда фойдаланишга татбиқ этилади.

– Қорақалпоғистон ҳудудида 142та кон мавжуд бўлиб, улардан 12 турдаги минерал хомашё қазиб олинади. Хомашёнинг аксарият қисми ғишт хомашёсига (33), карбонатли жинсларга (37), гипс (9) ва цемент (13) хомашёларига тегишлидир, - дейди ихтирочи-олим Ш.Туремуратов. – Биз ихтиро қилган ғишт турининг хомашёси ўзимизда жуда кўп миқдорда топилади. Бу ғишт оддий бархан қумидан олинади. Маҳаллий хомашёдан тайёрланадиган ушбу силикат ғишт арзон, сифатли ва замонавий қурилиш материали ҳисобланади.

Маълумот учун шуни маълум қиламизки, кварц қумларидан тайёрланадиган силикат ғишт тури бўлиб, лекин кварц қумлари Ўзбекистонда деярли йўқ. Бархан қумлари эса Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисмини эгаллаган. Қизилқум (300 минг кв.км.), Устюрт (200 минг кв.км.), Оролқум (38 минг кв.км.) қумлик саҳролари шулар жумласидандир.
Муҳайё Саидова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар