Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси йўлга қўйилди
25-08-2016 13:10 0 697 Рейтинг1 Чоп этиш

Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси йўлга қўйилди

Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси йўлга қўйилди

Таксидан фойдаланиш учун nuTonomy компаниясидан махсус таклиф олиш керак.

nuTonomy компанияси Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз таксини ишга туширди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, компаниянинг автотураргоҳида ҳозирча олтита машина мавжуд. nuTonomy ходимлари уларнинг сонини йил охиригача 12тагача етказишни режалаштирмоқда.

nuTonomy Сингапурдаги барча таксиларни 2018 йилгача ҳайдовчисиз бошқариладиган Renault Zoe va Mitsubishi i-MiEV электрокарлари билан алмаштирмоқчи.

Ҳайдовчисиз таксиларнинг хизмати дастлаб 4.2 квадрат километр иш марказида амалга оширилади. Хизматдан фойдаланувчилар компаниядан махсус таклифнома олишлари керак.

Компаниянинг бош операцион директори Даг Паркенинг сўзларига кўра, nuTonomy лойиҳаси шаҳарда жорий этилса, у ҳолда автомобиллар сони 900 мингдан 300 минггача камайиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Сингапур шаҳар-давлат бўлиб, аҳолиси 5.399 миллион кишини ташкил этади. Майдони 719. 1 квадрат километрга тенг.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар