Главная > Чойхона > Ахборот тарқатиш маъданияти

Ахборот тарқатиш маъданияти



Ахборот тарқатиш маъданияти

Ахборот техналогиялари кун сайин тўхтатиб бўлмас даражада ривожланаётган бир вақтда, турли йўллар билан ахборот тарқатиш авж олди. Ахборотнинг ҳаётийлиги ва тўғрилиги иккинчи ўринга тушиб қолмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлардаги ахборот-маълумотлар шулар жумласидандир. Масалан биргина 543 172 нафар обуначиларга эга телеграмдаги “Mr.Do`ppi”. Мазкур канал маълумотларни тезлик билан тарқатишда, ҳар куни доимий янгиланишлар олиб бориши албатта эътиборга молик.

Лекин “ахборот тарқатиш” деб жамиятни давлатга қарши қўядиган, давлат сиёсатига зид бўлган, тўла сабаблари ўрганилмаган ахборот тарқатиш на қонунга ва ахборот тарқатиш маданиятига тўғри келмайди. Жумладан, 10 май куни соат 16:08 да қўйилган видеолавҳага эътиборингизни қаратмоқчиман. Видеолавҳа “Озодлик” радиосига тегишли бўлиб, бунда Андижон вилояти, Избосган туманидаги бир фуқаронинг хонадони бузилаётгани, уй эгалари бу бузилишга қаттиқ қаршилик қилишаётгани, тасвирга олаётган шахс ИИВ ҳодимларига норозилик билдираётгани ва нихоят куннинг кечки пайтида уй бузилаётгани, атрофдагилар “Ўзбекистонда яшаётканимдан нафратланаман” деган сўзлари тасвирланган.

Шу ўринда бош қомусимизнинг 29-моддасини ёдга олмоқчиман: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир”.

Бу тасвирни тарқатиш нималарга олиб келишини бир ўйлайлик...! Биринчидан, тасвир Ўзбекистон ҳудудида фаолияти чекланган радио томонидан тарқатилган. Иккинчидан, видеони кўрган оддий, ахборотларни тўғри қабул қиладиган халқимиз онгида ИИВ ҳодимларига ва ҳукумат фаолиятига нисбатан норозилик кайфиятини уйғотади. Учинчидан, жараёнга тўлиқ аниклик киритилмаган. Шу тасвирдан хабардор бўлган “Mr.Do`ppi” канали Андижон вилоятининг Избосган туманида кичик ўрганиш олиб бориб, воқеага ойдинлик киритиб, юқоридаги видеолавҳага қўшимча тасвирлар берганида эди бошқа гап.

Бунга имконияти бўлмаса тасвирни тарқатишдан мақсад нима? Халқимизда бир гап бор: “Яхшилик қилишни билмасанг, ёмонлик ҳам қилма”. Шундай экан, қолган ижтимоий тармоқлардаги каналлар бундан ҳулоса чиқариши, тегишли ташкилотлар бу ҳолатга нисбатан таъсирли чора кўришига ишониб қоламиз.
Вернуться назад