Главная > Чойхона > Давергеодезкадастр... Ҳали муаммолар бисёр

Давергеодезкадастр... Ҳали муаммолар бисёр


Бугун Миллий матбуот марказида Жаҳон банки иштирокида Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан амалга оширилатган “Кўчмас мулкни рўйҳатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш”( КМРУКТМ) лойиҳаси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

  Давергеодезкадастр... Ҳали муаммолар бисёр

Бундан кўзланган мақсад- КМРУКТМ лойиҳасини давлат ва фуқаролар учун амалга ошириш вазифалари, натижалари ва афзаллликлари, шунингдек, иштирокчилар кўчмас мулк тўғрисидаги қонун хужжатларга киритилаётган янгиликлар билан танишиши , кўчмас мулк хужжатлари билан ишлаш мобайнида дуч укеладиган муаммоларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Кадастр ҳисобини юритиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш тизимига замонавий ахборот- комуникация технологияларни татбиқ этиш, ахборот ресурслари ва тизимларини тезкор ривожланишини таъминлаш, давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига сифатли интерфаол давлат ҳизматларини тақдим этишга оид долзарб муаммолар бўйича маърузалар киритилган.
Ҳали муаммолар бисёр. Аммо ечимини топа олмаётган вазиятларни ўрганиш лозим.
Вернуться назад