Главная > Чойхона > Қодиров Зюгановни Ленинни дафн қилиш ҳақидаги гаплари учун узр сўрашга чақирди

Қодиров Зюгановни Ленинни дафн қилиш ҳақидаги гаплари учун узр сўрашга чақирди



Қодиров Зюгановни Ленинни дафн қилиш ҳақидаги гаплари учун узр сўрашга чақирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Федерацияси Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюгановни Владимир Лениннинг жасадини дафн қилиш таклифини «сафсата» деб атагани учун узр сўрашга чақирди, «Газета.ru» хабарига таяниб Daryo.uz ёзмоқда.

«Сиз эҳтимол, аччиқ устида ва ўйламасдан айтган барча гапларингиз учун ўзингиз фикрларини сафсата деб атаган одамлар олдида узр сўрасангиз яхши бўларди. Ва инқилобда ҳамда ундан кейинги совет даврида оилалари жабр кўрганлар олдида ҳам», — деб ёзди Чеченистон раҳбари ва ушбу сўзлар Қодировнинг Telegram’даги каналида қайт қилинган дейилади наширда.

Унинг қайд этишича, ижтимоий сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 60 фоизи Лениннинг жасадини кўмиш тарафдоридир.

Зюганов аввалроқ телебошловчи Ксения Собчакнинг Лениннинг жасадини кўмиш таклифини бемаънигарчилик ва сурбетлик деб атаган эди.
Фото: «ТАСС»
Вернуться назад