Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Горбачёв нега пиццани реклама қилган? (видео)
02-12-2019 16:35 0 383 Рейтинг0 Чоп этиш

Горбачёв нега пиццани реклама қилган? (видео)

Горбачёв нега пиццани реклама қилган? (видео)

Реклама ролигидан скриншот


Собиқ иттифоқнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв ўз жамғармаси фаолияти учун пул ишлаш мақсадида Американинг «Pizza Hut» пицца тармоқлари рекламасида суратга тушишга мажбур бўлган. «Foreign Policy» журналига таяниб хабар.уз ёзмоқда.

Массачусетс университети сиёсатшунослик кафедраси доценти Пол Масгрейв реклама ролиги тарихидан ҳикоя қилади. Унинг айтишича, Горбачёв 1996 йилги президентлик сайловларида мағлубиятга учраганидан сўнг, унинг жамғармаси пулсиз қолади. Маърузалардан тушган гонорарлар фонд фаолиятига етмас, оширилган президентлик пенсияси гиперинфляциядан сўнг ойига тўрт минг рублдан (1991 йилги нарх-наво) икки минг долларгача (1994 йилги нарх-наво) камайиб кетганди.

1990 йилда бозорга кириб келган Америка пиццалар тармоғи Россия бозоридан рақибларини сиқиб чиқариш учун рекламачиларга кенг кўламли реклама кампаниясига буюртма беради. Компания юзи сифатида Горбачёвни танлашади.

Масгрейв маълумот келтиришича, собиқ СССР раҳбари узоқ иккиланишдан сўнг, ниҳоят рекламада суратга тушишга кўнади. Сиёсатчи ролик сценарийсининг якуний талқинини тасдиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, қолаверса, кадрда пицца ейиш таклифини узил-кесил рад этади.

Ўша реклама ролигида Горбачёв билан невараси Анастасия суратга тушган. Собиқ иттифоқ президенти қанча гонорар олгани сир тутилган. Аммо мақола муаллифининг айтишича, 2019 йилги нархларга ўгирганда, рекламаси учун Горбачёвга бир миллион доллар атрофида тўлаб беришган.

Горбачёвнинг биографи Уильям Таубманга асосланади дейилади наширда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

1 декабрдан бошлаб нималар ўзгаради​?

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

expo
Боглиш маколалар