Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Навбатсиз кириш учун ногиронлар аравасига ўтирган келинчак...
22-10-2019 15:14 0 449 Рейтинг0 Чоп этиш

Навбатсиз кириш учун ногиронлар аравасига ўтирган келинчак...

Навбатсиз кириш учун ногиронлар аравасига ўтирган келинчак...

Кеча қизимни қовуқ оғриғидан шикоят қилгани учун Республика перинатар марказига олиб бордим. Бизни УТТга жўнатишди. Тегишли эшик қаршисида навбат кутаётганлар кўп экан. Деярли ҳаммаси ҳомиладор аёллар, орасида клиникада ётиб даволанаётганлар ҳам бор (эшикка уларнинг навбатсиз қабул қилиниши ёзиб қўйилган). Қизим ёш бўлгани ва қовуғи оғриётгани учун шошилинч (яъни навбатсиз) киришимиз мумкинлигини биламан. Шундай бўлишига қарамай, аҳволи оғирроқларнинг кириб-чиқишини кутдик.

Шу пайт оқ халат кийган тиббиёт ходимаси (менимча, ҳамшира) ногиронлар аравачасида (шифохоналарда аҳволи оғир беморларни ташишда фойдаланилади) кийинишни ва бўянишни «жойига қўйган» ёш келинни олиб келишди.

«Кўринишидан соппа-соғга ўхшайди», ҳар томондан шивир-шивирлар бошланди. Аёлни суяб-қўлтиқлаб ичкарига олиб кириб кетишди. Ташқарида қолган бўш аравага, ҳатто, яқинда операциядан чиққани кундек равшан, рангпар, бир қўлида кўйлаги остидан чиқиб турган шлангасини тутиб, деворга суянганча турган аёл ҳам ўтиришни эп кўрмаган. Буни унинг аравачага тикилиб қолганидан, ўзи юриб келганидан ҳам тушуниш мумкин.

5 – 10 дақиқа ўтар-ўтмас гўзал келинни хонадан етаклаб олиб чиқишди ва аравачага ўтқизиб, олиб кетишди. Кимдир унинг ортидан ачиниброқ, яна бирлари ишонқирамай кузатиб қолди.

Орадан 5 дақиқа ўтдими-йўқми, билмадим. Лекин мен, очиғи, ҳайратда қолдим. Не кўз билан кўрай, боя ҳамшира «ардоғида» аравачада келтирилган келин, энди бир шифокорнинг орқасидан ўзи юриб келаётганди. У бизга яқинлашганда деворни ушлаб, секинроқ юришга ўтди. Дўхтири: «Шу ерда кутиб туринг», деди-да, ўзи УТТ хонасига кириб кетди. Келин эса ердан кўзини узмай турарди…

Биз кириб-чиққунимизча «уддабурон» ҳамширалар 5-6 та аёлни турли баҳоналар билан навбатсиз текширувдан ўтказишга улгурди.

УТТ хулосасини олиб, бўлимдан чиқиб кетаётганимизда яна ўша гўзал келинга рўбаро келдим. У эрининг қўлидан тутганча, навбатсиз кириш учун нималар қилишга «мажбур бўлганини» тўлқинланиб, кулиб гапириб кетарди…
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар