Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энди 1 млн.дона маиший холодильниклар ишлаб чиқарилади
10-09-2019 12:19 0 629 Рейтинг0 Чоп этиш

Энди 1 млн.дона маиший холодильниклар ишлаб чиқарилади

Энди 1 млн.дона маиший холодильниклар ишлаб чиқарилади

Мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш ва унда фаолият юритаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Буни “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Дунёга машҳур Кореянинг “Самсунг Электроникс” компанияси билан Ўзэлтехсаноат уюшмаси ҳамда Артел компанияси ўртасидаги ҳамкорликка 2011 йилда биринчи қадам қўйилган. Шу кунга қадар Артел компанияси корхоналарида Самсунг компаниясининг бевосита кўмагида, унинг технологияси ва бренди остида чангютгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар, кондиционерлар, компьютер учун мониторлар ва музлатгичлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган.

Энди 1 млн.дона маиший холодильниклар ишлаб чиқарилади

- Бугунги келишувимизни ҳамкорликнинг янги босқичи, десак тўғри бўлади. Чунки, ушбу келишувга асосан Тошкентдаги технопарк ҳудудида умумий қиймати 62 млн.долларга тенг лойиҳа амалга оширилиб, унинг йиллик қуввати 1 млн.дона маиший холодильниклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган дейди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М.Хашимов,


Лойиҳа доирасида Самсунг компанияси ҳамкорлигида 300 минг дона Самсунг бренди остида маиший холодильниклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур келишувнинг энг асосий жиҳати шундаки, ҳар йили ишлаб чиқарилган Самсунг холодильникларининг 100 минг донаси компаниянинг ташқи бозорлардаги сотиш тизими орқали экспортга йўналтирилади. Бу эса ўз навбатида соҳа экспортини йилига 28-30 млн.долларгача ошиш имконини беради.

Суратлар муаллифи: Гулямов Окилжон

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар