Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятидаги мактаблар муаммоларини ўрганди
10-07-2018 09:51 0 533 Рейтинг0 Чоп этиш

Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятидаги мактаблар муаммоларини ўрганди

Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятидаги мактаблар муаммоларини ўрганди

Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бир қанча мактаблар ўн йиллар давомида капитал таъмирланмаган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 4 июль куни мактаб таълими соҳасидаги муаммолар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизматига таяниб Газета.uz ёзмоқда.

Ташриф давомида кўплаб камчиликлар, жумладан тизимли муаммолар аниқланди. Қатор мактабларда 35−45 йилдан буён капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган, жорий таъмирлашга эса кераклича маблағ ажратилмаган.

Вилоятдаги 349 та мактаб капитал таъмирга муҳтож, 18 та мактаб тўлиқ таъмирланиши зарур. 336 та мактабда жисмоний тарбия машғулотлари учун спорт заллари йўқ. 629 та мактаб ҳудуди девор билан ўралмаган.

474 та мактабда ўқувчилар сони сиғимдан 50 фоиз ортиб кетгани сабабли ўқув машғулотлари икки сменада ташкил этилган. Бу эса таълим жараёни сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Самарқандда сўнгги йилларда кўплаб кўп квартирали уйлар қурилган, бироқ аҳоли учун қўшимча мактаблар бунёд этилмаган.

Кўплаб мактабларда керакли даражада фаолият олиб бориш учун зарур бўлган энг оддий шароитлар ҳам етишмайди. Айниқса узоқ туманлардаги мактаб филиалларидаги вазият ёмон. Филиал мақомига эга бўлгани учун улар капитал ва жорий таъмирлаш дастурларидан тушиб қолаверган.
Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятидаги мактаблар муаммоларини ўрганди

Шерзод Шерматов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ойликлари ва ишлаш шароитларини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш вазифасини топширганини маълум қилди.

«Ҳозирги ҳолат тараққиёт учун зарур бўлган даражада эмаслиги афсусланарли. Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кечиктириб бўлмас чораларни кўришимиз керак», — деди у.
Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятидаги мактаблар муаммоларини ўрганди

Вазир вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбариятига ишга муносабатни қайта кўриб чиқиш ва зудлик билан энг ўткир муаммоларни ҳал этишга киришиш вазифасини топширди.

Ўрганишлар натижалари бўйича мактаб таълими соҳасидаги тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

expo
Боглиш маколалар